Янги йил байрамини ўтказишда нималарга эътибор қилиш керак?

A A A
Янги йил байрамини ўтказишда нималарга эътибор қилиш керак?

Янги йил байрами жаҳонда энг кўп нишонланадиган оммабоп байрам. Миллати, ирқи, дини, урф-одатлари ва ёшидан қатъи назар миллионлаб одамлар ушбу тантанага катта тайёргарлик кўришади. Айниқса, Янги йил яқинлашгани сайин ташкилотлар раҳбарияти ўз жамоаси билан байрамни қаерда нишонлаш ҳақида бош қотира бошлайди. Чунки бу ходимларнинг кайфиятини кўтариш, жамоани бирлаштириш, мириқиб ҳордиқ чиқариш учун яхши имконият.

Каттароқ тантаналар учун махсус мўлжалланган зали бор жамоалар байрамни албатта ўша ерда ўтказишади. Ҳар йили анъанавий равишда ишончли бирор жойда жамоаси билан тўпланиб, хурсандчилик қиладиганлар учун ҳам жой масаласи ҳал. Қолаверса, шу пайтгача маъқулроқ масканни танлаб, санани банд қилиб қўйганлар ҳам топилса керак. Байрам учун ҳар томонлама тўғри келадиган, барчанинг кўнглини оладиган жой топиш осон иш эмас. Бизнинг маслаҳатларимиз жой топишга сизга ёрдам беради деган умиддамиз.

Қанча барвақт бўлса, шунча яхши

Оммабоп тамаддихоналарда байрамни нишонлаш тобора урф бўлиб бормоқда. Ҳатто худди чет элдагидек кечки овқат, тушлик қилиш учун оилавий ресторан, кафеларга бориш ҳолатлари бизда ҳам кўп учраяпти.

Тошкентда нима кўп ташкилот кўп. Уларнинг барчаси Янги йилни банкет залларида нишонлайди. Байрамга 3-4 кун қолганда ҳаракатга киришсангиз, ўзингизга ёққан тамаддихоналар банд бўлиши мумкин, мос жой топа олмай қоласиз. Қанча эрта киришсангиз, шунча яхши.

Зал сиғими

Зал таклиф этилганларнинг барчасини ўз бағрига олиши билан бирга қулай ҳам бўлиши зарур. Ўйин-кулги, рақс учун ҳам жой бўлиши кераклиги эътибордан қочмасин. Муассаса маъмуриятининг зал 60 кишига мўлжалланган, деган гапига ишонмасдан, албатта уни олдиндан бориб кўздан кечиринг. Стол-стулларнинг қаерга ва қандай қилиб жойлаштирилишини сўраб, аниқлик киритинг.

Тамаддихона жойлашуви

Меҳмонлар байрамдан кейин уйига қандай кетади? Агар аксарияти метрода қатнайдиган бўлса, муассаса метрога яқин жойлашган бўлиши айни муддао. Агар корхонангизда ўз шахсий автомобилига эгалар кўпчиликни ташкил этса, автомобиль турар жойини кўздан кечириш ёддан кўтарилмасин. У пулликми, бепулми, қўриқланадими-йўқми буларни ҳам билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Безаш ишлари

Банкет зали қандай безатилганини суриштиринг. Агар имконият бўлса, бошқа байрамлардан суратларни кўрсатишларини сўранг. Зални безатиш алоҳида тўланадими ёки ижара нархи ичига киритилганми аниқлаштиринг. Одатда байрамга яқин деярли барча тамаддихоналарни Янги йил нафаси уфуриб турадиган қилиб арчалар, ўйинчоқлар, гирляндалар билан безатиб қўйишади. Агар зални алоҳида усулда безатилишини истасангиз, бундай хизмат бор-йўқлигини сўрашингиз керак.

Мусиқа

Хонанда жонли куйлайдими ёки ди-жей мусиқаларни қўйиб бериб турадими? Сўзга чиқувчилар, турли ўйинлар учун микрофондан фойдаланса бўладими? Репертуарда қандай мусиқалар мавжуд? Буларни билиб олганингиздан кейин уларнинг репертуаридаги мусиқалар ёқмаса, жамоага мос келадиган ашулаларни диск ёки флешкада олиб келсангиз, қўйиб беришадими буни ҳам сўраб олинг.

Ошхона ва таомнома

Замонавий тамаддихоналар ўзбек миллий таомларидан тортиб, уйғур, хитой, япон, итальян, француз хуллас, бутун дунё егуликларидан иборат таомномаларни таклиф этмоқда. Таомномани тузиш учун таклиф этилаётган меҳмонларнинг таъбини тахминан бўлса-да, билишингиз керак.

Таомнома ва бошқа масалалар

Байрам таомномаси, таомларнинг мўлжалланган миқдори ва уларни дастурхонга тортиш кетма-кетлиги олдиндан зал менежери билан келишилади. Қандай маҳсулотларни ўзингиз билан олиб келишингиз мумкинлигига албатта аниқлик киритиб олинг. Мевалар, ичимликлар, конфетлар кабиларни ўзингиз олиб келсангиз, анча арзон тушади. Бир одам бошига ўртача сумма қанча бўлишини сўранг. Қўшимча буюртма берилган таомлар қандай тўланишини билиб олиш ҳам зарар қилмайди.

Тамаддихонанинг иш тартибини билинг. Байрамингиз энг авж нуқтасига чиққанида ресторан ёпилишини ёки қўшимча ишланган вақт учун ходимларга алоҳида пул тўлайсиз дейишса, бу сизга ёқмаслиги турган гап.

Шартнома

Ўзингизни қизиқтирган барча нарсаларни аниқлаштириб олганингиздан кейин шартнома тузишга ўтсангиз бўлади. Барча ўзига хос масалалар унда акс этиши лозим: аниқ келишилган нарх, ижара вақти, нархга нималар кириши, таомнома, безатиш ишлари, хизмат учун фоиз тўлови (агар бўлса) ва бошқалар. Ёзма шартнома байрамни ўтказиб беришдан бош тортиш ёки муассаса томонидан алдов-қалдов ҳолатларида мустаҳкам ҳимоя ролини ўтайди.

Бу оддий маслаҳатларга амал қилсангиз, барча учун маъқул келадиган муассасани танлашингиз осон кечади. Ундан ташқари йиғилганларни шўх-шодон мусиқа, лаззатли ва турфа егуликлар, ёқимли муҳит билан кундалик ишлардан чалғиб, маза қилиб дам олиши учун шароит яратиб берган бўласиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

The Athletic ЖЧ-2026 иштирокчилари рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нуфузли The Athletic нашри 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 та терма жамоани имкониятларига қараб 48 та ўринга қўйиб чиқди.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.