Янги Spark сотувга чиқди. Нархи 85 доллар (ФОТО)

Янги Spark сотувга чиқди. Нархи 85 доллар (ФОТО)

Tecno компанияси энг оддий техник кўрсаткичларга эга янги Spark Go 2023 смартфонини тақдим этган эди. Ушбу қурилма бугундан сотувга чиқди.

Helio A22 чипида ишловчи қурилмани Ҳиндистондаги бир неча ритейлерлардан сотиб олиш мумкин. Унинг нархи тахминан 85 долларни ташкил қилади.

Янги Spark сотувга чиқди. Нархи 85 доллар (ФОТО)Смартфон 3/4ГБ тезкор, 32/64ГБ доимий хотирага эга. Ҳозирда фақат 3/32ГБ версияни сотиб олиш имкони мавжуд.

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган HIOS 12 график қобиғида ишлайди. Унга 720p резолюциядаги 6.5 дюймли LCD ҳамда 10 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс аккумулятор ўрнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!