Эроннинг Мексикадаги элчиси Абофазл Пасандиде Яқин Шарқдаги можаролар фонида ЖЧ-2026 ўйинларининг АҚШда ўтказилиши билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Аввалроқ Эрон футбол федерацияси ўз мамлакати терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасидаги ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлган эди.
"Футбол дунёда содир бўлган кўплаб можаролар пайтида тинчликка эришиш учун хизмат қилган. Шунингдек, бошқа давлатга ҳужум қилган мамлакатлар ФИФА томонидан қораланган ва уларга Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат берилмаган ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо, афсуски, улар [ФИФА] Америка Қўшма Штатларидан қўрққанлари учун, ҳатто бу [агрессия] ҳаракатини қораламадилар ҳам.
Биз футбол биринчи навбатда тинчлик ва дўстликка хизмат қилишини таъкидладик. Бизнинг нуқтаи назаримизда, футбол — миллатимизнинг қонуний ҳуқуқидир", — деди Пасандиде Canal Once телеканалининг Los Periodistas кўрсатуви эфирида.
ЖЧ-2026 мусобақаси АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.