Янги солиқ тури Европа Иттифоқи учун янги даромад манбаига айланади

Янги солиқ тури Европа Иттифоқи учун янги даромад манбаига айланади

Европа парламенти углерод солиғи деб номланган янги солиққа овоз берди. Энди карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш стандарти паст бўлган мамлакатлардан олиб кириладиган товарларга нисбатан қўшимча бож тўлови қўлланилиши мумкин. Маълумки, карбонат ангидрид чиқиндилари иқлимга салбий таъсир кўрсатади.

Ушбу тўлов электр, цемент, пўлат, алюминий, қоғоз, шиша каби энергия ишлаб чиқарадиган ёки истеъмол қиладиган саноат маҳсулотларига тегишли.

Европа Иттифоқининг ҳисоб-китобларига кўра, солиқ ҳар йили умумий хазинага 5 дан 14 миллиард еврогача фойда келтиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!