«Янги» президент Башар Асад яна ЕИ санкциясига учради

 «Янги» президент Башар Асад яна ЕИ санкциясига учради

Сурияда 26 май куни ўтказилган президент сайловида кутилганидек амалдаги давлат раҳбари Башар Асад ютиб чиқди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар тарқатди.

Расмий маълумотларга кўра, сайловда жами 18 миллион суриялик овоз берган ва шундан 14 миллион овоз ҳақиқий деб ҳисобланган. Асадга 13 540 860 сайловчи овоз бергани айтилмоқда, бу эса 95,1 фоиз овоз демакдир.

Қолган икки номзод – Маҳмуд Аҳмад Мараи 3 фоиз, Абдуллоҳ Салум Абдуллоҳ эса 1,5 фоиз овоз тўплаган.

Шундай қилиб, Сурияда 2000 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келаётган Башар Асад тўртинчи бор президент сайловда ютиб чиқди. Кеча, 27 май куни эса Европа Иттифоқи Башар Асад ҳукуматига нисбатан санкцияларни 2022 йилнинг 1 июнига қадар узайтиришга қарор қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!