Яна бир давлат AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

Яна бир давлат AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

Словакия AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Зузана Элиашова маълум қилди.

«Словакия AstraZeneca компанияси вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бу биринчи доза билан эмланмаганларга тааллуқли», – деди Элиашова.

Биринчи доза билан эмланганлар вакцинанинг иккинчи дозасини ҳам олади.

AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилишига 47 ёшли аёлнинг ўлими сабаб бўлди. Словакия фармацевтика регулятори аёлнинг ўлими AstraZeneca вакцинаси билан боғлиқлигини тасдиқлаган.

Аввалроқ Франция AstraZeneca вакцинасини янги штаммларга қарши қўлламасликка қарор қилганди.

  •  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!