Хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилган. Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “Лолазор”лойиҳасидаги суҳбат давомида айтиб ўтган
“Шу сабабдан ҳозир хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилди. Ҳозир бор университетлар билан ишланяпти. Таълим сифати нуқтаи назаридан барча олий таълим муассасалари текширувдан ўтяпти. Қайсида салоҳият етишмаётган бўлса ёки ҳажми кўпайиб кетаётган бўлса, уларга хат бериляпти. Маълум бир вақт ичида тўғрилашса, уларнинг фаолиятига ҳеч қандай халақит бўлмайди. Айтайлик, бунга жавоб бермайдиганлар судга бериляпти. Суд жараёнида улар ўзларини оқласа, лицензияси сақлаб қолиняпти. Қолмаса, бекор бўлади”, – деган Қўнғиротбой Шарипов
Бундан ташқари, вазир мамлакатда давлат университетлари билан бор қаторда хусусийлар ҳам бўлиши муҳимлигини, нодавлат олийгоҳлар талабаларнинг хорижга кетиб қолмаслигига ёрдам беришини, улар “балансни ушлаб” туради деган фикрдалигини қўшимча қилган.
“Давлат университетларида талабаларнинг максимал сиғимини олиб бўлдик. Аҳоли сони 2 баробар кўпайиб кетди, лекин биноларни 2 баробар кўпайтириш қийин. Улар қўшни давлатларга чиқишни бошлади. Энди буларнинг ҳаммаси ҳам ўқияптими? Фирибгарларга тушиб қолиб, сохта диплом олаётганлар ҳам бор. Бу биз билганларимиз, билмаганларимиз ҳам бор. Мана шу муаммонинг ечими хусусий университетлар очилиши деб ўйлайман”, – деган вазир.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.