Хрушчев қандай қилиб ўйиндан чиқарилганди?

A A A
Хрушчев қандай қилиб ўйиндан чиқарилганди?

«МИР 24» мухбири Роман Никифоров қандай қилиб Никита Хрушчевнинг ҳокимиятдан кетгани ҳақида атрофлича ёзган. Қуйида бу ҳақда ўқишингиз мумкин.

1964 йил апрелда Леонид Брежнев Кремлда Никита Хрушчевни мукофотлайди. Социалистик Меҳнат Қаҳрамонининг учта юлдузчасига яна биттаси қўшилади: «Совет Иттифоқи Қаҳрамони». Биринчи котибнинг 70 йиллигини нишонлаш арафасида катта байрам дастурхони ёзилади. Ҳурматли қаҳрамонни ҳаммаслаклари илиқ кутиб олишади. Айнан улар орадан маълум вақт ўтиб, Хрушчевни йўлдан олиб ташлашади. Ўйинга Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) раиси Владимир Семичастний ҳам қўшилганди.

«Хрушчевни йўлдан олиб ташлаш учун ҳар хил вариантлар кўриб чиқилди: заҳарлаш керакми ё... Кейин суҳбат мавзуси Швецияга келиб тўхтади. Ахир у ҳозир Швецияда ва қайтиши керак-ку! Балки, поездни тўхтатиш лозимдир, эҳтимол, ҳибсга олиш...» – шундай эслайди СССР Министрлар Совети (1961 – 1967) ҳузуридаги КГБ раиси Владимир Семичастний.

Фитначиларнинг кўпи Хрушчевдан қарздор эди. Шахсан В.Семичастнийнинг ўзи мамлакатнинг бош комсомоль аъзосидан асосий чекистга айланади. Қандайдир 37 йил ичида. Ёки бошқа фигураларни олайлик: Николай Подгорний. Хрушчев унга Украина Компартиясини ишониб топширади, сўнг Москвага олиб келади – Марказий Қўмита котиблигига. Яна бири – Леонид Брежнев. Сталиннинг вафотидан кейин Брежнев ишсиз қолади. Уни партия ишига эса айнан Никита Сергеевич қайтарган, ғамхўрлик қилганди. Л.Брежнев 60-йилларда Олий Совет президиуми раиси бўлади. Бу мамлакатдаги учинчи катта амал эди (МҚ биринчи котиби ва Министрлар Совети раҳбаридан кейинги).

Хўш, Хрушчевнинг кетишини истайдиганлар асосан кимлар эди? «Унинг тагини ковловчилар асосан Брежнев ва Подгорний эди», – дейди Украина Компартияси МҚ биринчи котиби (1963 ­– 1972) Петр Шелест.

«Тайёргарлик ишлари» йил бошидан бошлаб юборилади: дала ҳовлилардаги махфий суҳбатлар, республика бўйлаб саёҳатлар... Бу ҳақдаги маълумотлар биринчи котибга етиб борганда эса жуда кеч бўлганди.

«Мен уни барчасига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирган эдим. Бу истеъфога чиқишидан бир ойча аввал тахминан сентябрь ўрталарида бўлганди», – дейди Никита Хрушчевнинг ўғли Сергей Хрушчев.

Сергей Хрушчев ҳозирда Америкада яшайди. Эслашича, отаси фитнага қарши ҳеч қандай чора кўрмаган. «Ўз хоҳишига кўра» истеъфога чиққан отаси ўшанда яна бир ислоҳот ўтказмоқчи бўлган экан.

«Отам янги Конституция (лойиҳаси) тайёрлаганди, – дея давом этади ўғли: – Унда доимий парламент бўлиши, ҳатто янги партия тузиш ҳақида ҳам гап борарди...»

Хрушчев ўзгаришларни хоҳлар, мамлакатдаги аҳвол қониқтирмасди. Иқтисодиёт оқсаган, қишлоқ хўжалигидаги муаммолар... У ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа талаб қиларди. Сталинни ёқтирмаган бу шахс ҳеч кимга, ҳатто партиянинг таниқли вакилларию ҳукумат амалдорларига ҳам имтиёз ё чегирмалар бермаган.

«Н.С.Хрушчевнинг асосий ютуғи шундаки, собиқ иттифоқда десталинизация (Сталин шахсига сиғинишни бартараф этиш ҳамда унинг давридаги сиёсий-мафкуравий тузумни йўқ қилиш) бошланишига айнан у сабабчи эди. Энг катта муваффақиятсизлиги эса ўзгарувчанлигида эди: ислоҳотларни бошлашга бошлаб, кейин уларни ҳам ислоҳ қилган. Кези келса, ўша ислоҳотларини бекор қилган ёки ғояларидан воз кечган. Бу эса охир-оқибат фуқароларни, айниқса, сиёсий оппонентларини унга қарши қилди», – дея таъкидлайди америкалик тарихчи Уильям Таубман.

Улар биринчи котибнинг Пицунда (Абхазия)га таътилга чиқишини кутишмоқда. Одатда бу ерда ҳаёт қизғин эди: Хрушчевга илтимослар билан келишар, учрашувлар ўтказиларди, аммо бу сафар...

1964 йилнинг октябри. Жимлик, ҳеч ким безовта қилмаяпти. Қўриқчилар бошлиғи ўзгаргани биринчи огоҳлик қўнғироғи эди. Кўп йиллар давомида Н.Хрушчевни Никифор Литовченко қўриқлаб келарди, аммо кутилмаганда янги шахс пайдо бўлса денг – Василий Бунаев.

12 октябрда Байконурдан «Восход» ҳавога кўтарилади – тарихда биринчи марта кема бортида 3 нафар астронавт бўлиши эди. Никита Сергеевич одатга кўра қўнғироқ ва ҳисоботларни кутмоқда, бироқ ҳеч ким қўнғироқ қилмаса-я! Ўша дамларни ўғли шундай эслайди?

«Ўзимни ёмон ҳис қилдим. Одатда ҳамма бундай кезлар биринчилардан бўлиб қўнғироқ қилишга интиларди. Бугун эса Н.Хрушчевни унутдилар, ҳисобдан чиқаришди. У энди шунчаки йўқдек эди...»

Ўша куни кечқурун Москвадан қўнғироқ бўлади: Брежнев. Хрушчевни МҚ Президиумига чақиряпти. Қишлоқ хўжалиги бўйича қандайдир муҳим масалаларни ҳал қилиш учун. Хрушчев ҳаммасини тушуниб турибди. Ахир 10 йилча олдин ўзи ҳам шундай қилганди-ку. Шунга қарамай, кейинги куни ёпиқ мажлисда қатнашгани пойтахтга учади.

«Ҳамма бир овоздан уни четлатишга қарор қилди. Энди ҳеч ким қўрқмасди, ўйлаган барча нарсаларини айтишди», – дейди Юрий Жуков.

Ўшанда Брежнев шундай деган экан: «Ариза ёзинг, сиз билан баҳслашиб-тортишиб ўтирмайман...» Хрушчев эса фақат битта нарсани сўраганмиш – пленумда хайрлашув нутқи билан чиқиш қилишга имкон берилишини. Брежнев йўқ деган, Суслов эса эндиликда собиқ биринчи котибни қўллаган экан.

Бу Шелестнинг хотираларидан (шуларни эслаётганида йиғидан кўз ёшларини тийиб туролмайди).

Пленум якунида Никита Хрушчев ўрнини Леонид Брежнев эгаллайди. Н.Хрушчев яна дала ҳовлига йўл олади. Бу сафар Қора денгиздаги эмас, Москва яқинидагига. Бу гал маълум муддатга таътилга эмас, бир умрлик «отпуска»га кетади.

Ҳалигача Сталиннинг ўлимига алоқадор деб ҳисобланувчи, Берияни ҳокимиятдан кетказган Никита Хрушчев ўзи ҳам фитнага гирифтор бўлди, фақат тинч йўл билан. Никита Хрушчев 1971 йил 11 сентябрда 77 ёшида оламдан ўтди.

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Путин: "Ўзбекистон президенти билан кечки овқатни бирга ўтказганимиз учун Зеленскийнинг хатини кўришга вақт бўлмади"

Путин бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Путин АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш ҳақида фикр билдирди

Россия президенти Владимир Путин бу баёнотни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида айтди.

Нега Ким Чен Ин ҳеч қачон онаси ҳақида гапирмайди?

имолий Корея раҳбарияти Ким Чен Иннинг онаси ҳақидаги маълумотларни оммавий муҳокамадан четда сақлашни маъқул кўради. Бу эса уни мамлакатдаги энг сирли шахслардан бирига айлантирган.

Путиннинг вақт синовидан ўтмаган шов-шувли баёнотлари

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) йиллар давомида Россия президенти Владимир Путин муҳим сиёсий ва иқтисодий баёнотлар билан чиқиш қиладиган майдон бўлиб келди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган