Хориждаги фуқароларимиз учун saylov.mfa.uz сайти ишга туширилди

Хориждаги фуқароларимиз учун saylov.mfa.uz сайти ишга туширилди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик кўриш мақсадида "saylov.mfa.uz" сайти ишга туширилди.

Мазкур сайт Ўзбекистон Республикасининг хориждаги фуқароларига консуллик ҳисобида турмасдан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритишга электрон мурожаат қилиш имконини беради.

Шунингдек, мазкур платформа орқали хориждаги фуқаролар экстерриториал тамойили асосида ўзлари танлаган сайлов участкасини ўзгартириш имконияти қўшимча қулайлик сифатида жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!