Хоманаий: "ҲАМАС тирик, ҲАМАС яшайди"
ҲАМАС ҳаракати ўз етакчиси Яҳё Синварнинг ўлимига қарамай, ўз фаолиятини давом эттиради, деб ишонади Эрон олий раҳбари Али Хоманаий.
«Қаршилик жабҳаси ўзининг таниқли шахслари вафот этганига қарамай, тўхтамади, Синвар шаҳид бўлиши билан бир лаҳза ҳам тўхтамайди. Ҳамас ҳаракати яшаймоқда ва яшайди», - деди Хоманаий.
Эрон олий раҳбари, шунингдек, ўтган йил 7 октябрь куни исроилликларнинг қирғинини "Исроилга шапалоқ" деб атади: "Бу қаршилик ва жиҳод тимсоли эди. У ўзининг мустаҳкам иродаси билан душман ва тажовузкорга қарши турди, доно қарори ва жасорати билан унга тарсаки тортиб, 7 октябрда минтақамиз тарихида ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарбани абадийлаштирди, кейин эса шаҳид бўлиб, шон-шараф ва қадр-қиммат билан абадий дунёга кетди.
Бутун умрини босқинчи-душман ва золимга қарши курашга бағишлаган Яҳё Синварга ўхшаган инсон фақат бир тақдир - шаҳидликка лойиқдир. Аммо Шайх Аҳмад Ясин, Фатҳи Шақоқий, ар-Рантисий ва Исмоил Ҳания каби буюк сиймоларнинг шаҳид бўлиши билан бу фронт тўхтамади, Синварнинг шаҳидлиги билан ҳам у бир лаҳза ҳам тўхтаб қолмайди. Аллоҳ таолонинг иродаси билан! Ҳамас ҳаракати яшамоқда ва яшайди.
Биродаримиз Яҳё Синварнинг шаҳид бўлиши муносабати билан унинг оила аъзоларини, сафдошларини ва Аллоҳ йўлида жиҳодга интилаётган барчани табриклайман ва ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдираман”, — деди Хоманаий.