Хивада электр тармоқлари корхонаси ва банк ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди

A A A
Хивада электр тармоқлари корхонаси ва банк ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди

Хива тумани электр тармоқлари корхонаси, «Халқ банки"нинг ушбу туман филиали ва бошқа субъектларида фаолият кўрсатган бир гуруҳ шахслар ҳуқуқни муҳофаза қи­лувчи идора ходимларининг тезкор сайъ-ҳаракатлари би­лан ушланди ва 24 нафар қо­нунбузар суд жавобгарлигига тортилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Бакдурдиев «Газета.uz"га маълум қилди.

Бу жиноий тўдани «Халқ банки"нинг туман филиалида кассир вазифасида ишлаган (1990 йили туғилган) Қудрат Юнусов бошқарган. Жиноий гуруҳ таркибидан туман электр таъминоти корхонаси раҳбари, ишчи, ҳатто сартарошлар, гуруҳ етакчисидан 20−30 ёш катта бўлган шахс­лар ҳам ўрин олган.

Мазкур жиноий қилмиш 2016 йилнинг илк ку­ни иккита манбадан туман электр таъминоти корхонасига аслида келиб тушмаган 6 миллион 595 минг сўм пулни «кирим» қилишдан бошланган ва то 2017 йилнинг куз ойларигача хуфёна давом этган. Ўша куни даст­лабки қўш «тадбир» банк кассири Қ. Юнусов ва беҳисоб бойликнинг дарагини эшитиб, тинчини йўқотган электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Шуҳрат Султонов, корхонада етакчи ҳисобчи вазифасида ишлаган Фахриддин Маҳмудов, ҳисобчи Шодлик Собиров, оператор Жалолиддин Аниёзов, электр пайвандчи Рашидбек Мадримов иштирокида силлиққина амалга ошди.

Корхонага келиб тушаётган пулларни махсус «калит» — код орқали кирим қилиш вазифасини адо этаётган Ш. Султонов ва У. Алланазаров кассир Қ. Юнусовнинг илтимосини ерда қолдиришмади. Маълум ваъда эвазига банк ва корхона сирини кафолотловчи ўша «калит» — код рақамини ҳеч иккиланмай унга ошкор этишди. Натижада корхонага келиб тушмаган 6 миллион 595 минг сўм, электр энергияси истеъмолчилари рўйхатидаги 17 нафар фуқаро ҳисобига ёзилди. Улар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси эвазига топширилган пул эса, ўртада «арра» қилинди. Озгина миқдор пул эвазига катта ҳажмдаги қарз­дорликни бартараф этишга қаратилган таклиф фуқаролар томонидан хайрихоҳлик билан қабул қилингани уюшган гуруҳ аъзолари учун айни муддао бўлди.

Ишлар қизигандан-қизиди, юришгандан-юришди. Оз эмас, нақ 884 маротаба қайд қилинган жиноий ҳолатлар асносида давлат ғазнасига кирим қилиниши зарур бўлган 1 миллиард 445 миллион сўм гуруҳ аъзоларининг «хуфя чўнтаги"дан жой олди. Қадимий шаҳар ва тумандаги ўн­ларча корхона-ташкилотлар, банк муассасаларидан аслида келиб тушмаган юзларча миллион сўм­ни ифода этувчи пуллар махсус кодлар ёрдамида электр таъминоти корхонаси жорий ҳисоб рақамига кирим қилинди ва фуқароларнинг оз миқдордаги тўлови эвазига катта миқдордаги қарз­дор­ли­гини бартараф этишга хизмат қилди.

Орадан кечаётган кунлар ва ойлар мобайнида электр таъминоти корхонасига келиб тушаётган миллиардларча маблағнинг «чўғи» сўнаётгани, даромаддан барака қочаётгани, мутасаддилар қанча уринишса-да, жамоанинг бири иккига бўлмаётгани маълум бўлиб борди ва бу ҳол со­лиқ ор­гани эътиборини ўзи­га торт­ди.

Корхонада рўй берган йирик ўпирилиш ўтган йил куз чоғи бошланган тафтиш тадбирларининг илк палласидаёқ ошкор бўлди. Факт­лар 2016 йилнинг январидан 2017 йилнинг октябрь ойи­гача жами 884 та ҳолатда содир этилган жиноий қилмишларнинг барчасида «Халқ банки"нинг корхонадаги шахобчасида кассир вазифасида ишлаган Қ. Юнусовнинг қўли борлиги, амалга оширилган пул тушириш ва «ювиш» операцияларининг ҳаммаси унинг фаол иштироки ва норасмий раҳбарлиги остида кечганини кўрсатди.

Маълум бўлишича, устомон ғазначи ўзлаштириш ва талон-торож қилиш йўли билан мўмай бойлик орттиришга қаратилган давомли жиноятларни гоҳида у, гоҳида бу, гоҳида яна бирови, бошқа гал яна бир ҳамтовоғининг фаол кўмагида амалга оширган. Олиб борилган тафтиш ва тергов ҳаракатлари оз эмас, нақ 536 та ҳолатда ўзлаштирилган салкам 677 миллион сўм Қ. Юнусов, Ш. Султонов, Ш. Собиров, Ж. Аниёзовларнинг «ғаройиб ўйини» натижаси бўлганини кўрсатди. Ушбу давомли тадбир асносида нақд 3 993 нафар фуқаронинг кўп миқдордаги қарзи арзимас ҳажмдаги тўлов эва­зига пинҳона тарзда бартараф этилган. Натижа эса, чаккимас: нақд 677 миллион сўм жиноятчиларнинг чўнтагига оқиб кирган.

Жиноий гу­руҳ ҳо­мийси бошқа бир «ғаройиб тадбир"ни энергия таъминоти корхонаси ҳисобчилари, кодланган махсус калит эгалари: Ф. Маҳмудов ва Ш. Собиров билан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириб борган. Бунинг оқибатида 1 086 нафар истеъмолчи оз миқдордаги тўлов ҳисобига катта миқдордаги қарзидан халос этилган. Бу иш 328 та ножўя ҳолат асносида рўёбга чиқади. Қ. Юнусов жами 20 та жиноий ҳолатни ўзида жам этган ва 19,5 миллион сўм миқдоридаги пулни ўзлаштириш ҳамда талон-торож қилишга олиб келган бошқа бир жиноий режани эса, шериги Ж. Аниёзов билан ҳамкорликда амалга оширган ва бу жараёнда яна 143 нафар фуқарога «холис хизмат» кўрсатилган.

Факт ва далиллар бундай қинғирликларда корхона раҳбари Рашид Нуруллаевнинг корхонада рўй берган аксарият қинғирлик ва ўғирликлар унинг кўз ўнгида, янада ачинарлиси, фаол иштироки, шахсий бойлик илинжидаги «хурмача қи­лиқ"­лари оқибатида юз берганлигини кўрсатди. У амалини суистеъмол қилган ҳолда ўзига бўйсунадиган шахс­лар: етакчи ҳи­собчи Ф. Маҳмудов, муҳандис Ш. Султонов, оператор Ж. Аниёзов томонидан қўшқўллаб тутқазилган нақд 35 миллион сўмни корхонага келган меҳмонларга сарф-харажат қилдим, деган баҳонада ўз «жиғилдони"га жойлаб қўя қолди.

Тергов ҳаракатлари бу сафда анча юқо­ри ва нуфузли ташкилот — Хоразм Ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти энергия сотиш ва унинг ҳисобини юритиш сектори бошлиғи Сардор Юсупов ҳам анча «фаоллик» кўрсатганини исботлади.

Аниқланган факт­ларга қараганда, масъул лавозимли бу шахс туман электр таъминоти корхонасидаги кимсаларнинг «ҳотамтойлиги» туфайли 7 миллион 400 минг сўм ва 200 АҚШ долларини ўзлаштирган.

Аслида йўқ пулларни корхонага кирим қилиш, ўзлаштириш, махсус калитлар ёрдамида махфий рақамларни бемалол ошкор этишдек жиноий ишга берилган кимсалар пайти келганида ўзларига шерик излаб топиш ва жараёнга жалб этишга киришдилар. Истеъмолчилардан пул ундириш ва уни давлат ғазнасига жойлашдек масъулиятли вазифага асло дахли бўлмаган қатор шахслар, чунончи, ушбу корхонада назоратчи, электромонтёр вазифаларида ишлаган Шихназар Олланазаров, Муборак Аҳмедова, Арслонбек Матчонов, Маҳмудбек Матёқубов, Ёдгор Машарипов, Ҳасанбой Машарипов, Отабек Рустамов, Маҳкамбек Самандаров, электромонтажчи Мансурбек Сафоев, Хива шаҳридаги Туризм касб-ҳу­нар коллежи ҳисобчиси Анварбек Собиров, шаҳардаги 121-сонли кўзи ожизлар мактаб-интернати бош ҳисобчиси Равшан Солаев, Тиббиёт коллежи бош ҳисобчиси Ҳур­­­мат Юсупов, «Микрокредитбанк"нинг шаҳар филиали ғазначиси Сардорбек Хў­жаев, «Капитал­банк"­нинг «Ичон қалъа» шаҳобчаси мутахассиси Санжар Юсупов, сартарош Жуманазар Жуманиёзовлар ҳам бу жиноятга бош қўшган. Озгина тўлов эвазига катта миқдордаги қарздорликдан қутулиш пайида юрган бир қатор фуқаролар пуч ваъдалар, авраш, алдаш, ишонтиришга қа­ратилган «тарғибот-ташвиқот"лар таъсирида ҳамтовоқлар томонидан қў­йилган тузоққа тушиб қолганини ўзлари ҳам сезмагандек туюлади.

Суд ва тергов жараёни айбланувчилардан Ш. Сул­­тонов, Р. Солаев, Ҳ. Юсупов, Р. Нуруллаев, С. Юсуповнинг иши аввал ҳам судга тушгани, жавобгарлик ва жазога рўпара бўлишгани, бошқаларни эса, бундай чоҳга электр таъминоти корхонаси ва номи зикр этилган идора, ташкилот, муассасаларда юзага келган носоғлом маънавий-ахлоқий муҳит етаклаб келганини рўй-рост кўрсатди. Гуруҳ раҳнамоси Қ. Юнусов эса, халқ ва давлатнинг беҳисоб бойлигини талон-торож қилиш, ўз­лаштириш ҳисобига бир йўла иккита «Нексия» автомашинасини сотиб олгани ва уларни ўз яқинлари номига расмийлаштиргани суд жараёнида қайд этиб ўтилди.

Судда уюшган жиноий гуруҳнинг қилмишларига қонуний, адолатли ва холис баҳо берилди. Жазонинг муқаррарлиги таъминланди. Ўзгаларнинг ҳалол ошига кўз тиккан, қўл чўзганлар ҳақли ва мантиқий равишда эл нафрати, қонун сўрови, пировардида эса, адолатли жазога рў­пара келдилар.

Тергов органи томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167−205−209−228−243-моддалари қатор бандлари бўйича қў­йилган айбларнинг деярли барчаси судда ўз тасдиғини топди. Аксарият судланувчилар корхонада юз берган қилмишнинг оқибати ва асоратини яққол ил­ғаб, айбини чин кўнгилдан тан олдилар, унга астойдил пушаймонлик билдирдилар. Корхонага ва давлат ғазнасига етказилган 1 миллиард 445 миллион сўмлик иқтисодий зиённинг 902 миллион сўми суд ва тергов жараёнида солидар тартибда қоплангани ушбу иқ­рорликнинг ифодаси бўлди. Суд қопланмай қолаётган 542 миллион сўмни солидар тартибда ундириш бўйича маҳкум Қ. Юнусов, Ш. Собиров, Ж. Аниёзов, Ш. Султонов, Ф. Маҳмудовлар зиммасига юклади. Етказилган молиявий зиённнинг асосий қисми шу пайтгача судланувчилар томонидан қоплангани, қилмишга астойдил пушаймонлик билдирилгани, уларнинг оилавий шарт-шароитлари ва берилган тавсифномалар жазони жиддий равишда енгиллатувчи ҳолат сифатида эътироф этилди. Аксарият қилмишлар бирмунча жиддий жазо чораларини тақозо қил­са-да, судланувчиларнинг деярли бари бундай оғир қисматдан холи қолдирилди.

Озодликдан маҳрум қилишга қаратилган оз муддатли жазо чоралари жиноий тўда етакчилари сифатида эътироф қилинган Қудрат Юнусов, Шуҳрат Султонов, Шодлик Собиров, Жалолиддин Аниёзовгагина қўлланилди. Фахриддин Маҳмудов, Улуғбек Аллазаров, Рашидбек Мадримов, Сардорбек Хўжаев, Рашид Нуруллаев, Санжар Юсуповлар ойлик маошнинг муайян қисмини ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 дан 30 бараваригача бўлган миқдордаги жарима жазоси Ш. Олланазаров, М. Аҳмедова, А. Матчонов, М. Матёқубов, Ё. Машарипов, Ҳ. Машарипов, О. Рустамов, А. Собиров, Р. Солаев, М. Самандаров, М. Сафоев, С. Юсупов, Ж. Жуманиёзов, Ҳ. Юсуповларга нисбатан қўлланилди. Шунингдек, судланувчилар муайян муддатгача мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қи­линди.

Қудрат Юнусов, Шуҳрат Султонов, Жалолиддин Аниёзов, Шодлик Собиров даст­лабки босқич судининг ҳукмидан сўнг ўзлари томонидан етказилган зарарнинг ўрни тўла қопланганини маълум қилдилар. Бу ҳолат прокуратура органининг эътиборини тортди. Вилоят прокурори ўринбосари судга протест билан мурожаат қилиб, зарар бартараф этилгани муносабати билан маҳкумларга нисбатан қўлланилган жазо чорасини енгиллаштиришни сўради.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши ҳам айнан шу мазмундаги кафолат хатини йўллади. Юзага келган бу ҳолат аппеляция босқич судида жиддий ва муфассал муҳокама этилди. Унинг якунида маҳкум Қудрат Юнусовга нисбатан Жиноят кодексининг бир мунча енгил жазо тайинлашни кўзда тутувчи 57-моддасини қўллаш мақсадга мувофиқ, деб топилди. Натижада унга нисбатан 2 йилу 11 ойдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Маҳкумлардан Ш. Султонов, Ж. Аниёзов, Ш. Собировларни озодликдан маҳрум этиш ҳақида аввал чиқарилган суд ҳукмлари эса, иш ҳақининг муайян қисмини ушлаб қолган ҳолда тегишли муддатга ах­лоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди. Муқаддам озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога тортилган бошқа бир маҳкум — Ҳ. Юсуповнинг жазодан бутунлай озод этиш ҳақидаги аризаси эса, асоссиз, деб то­пилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.