Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Умумхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси собиқ раисининг ўринбосари Чэнь Цзисин пора олишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Хитой суди маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Чэнь Цзисин 2012-2022 йиллар давомида ўзи ёки воситачилар орқали фуқаролардан ноқонуний "совғалар" олиб келган. Айбдор ўз жиноятига чин дилдан афв сўраб, мол-мулкининг катта қисмини қайтариб берган. Суд бу ҳолатни инобатга олган ҳолда, ўлим жазосини бироз кечиктирган.
Шунингдек, таъсир ўтказиб пора олиш жинояти учун, маҳкумга 200 минг юань миқдорида жарима белгиланган.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.