Хитойда кўмир конида портлаш рўй берди

Хитойда кўмир конида портлаш рўй берди

Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Юнчуань тумани Дяошуйдаги кўмир конида газ портлаши 24 кончини ер остида қолдирди, деб хабар берди "the pape".

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш кўмир конида бўғувчи газ миқдори кўпайгани сабабли содир бўлган. Қамалиб қолган кончиларни қутқариш операцияси ташкил этилди.

2013 йил март ойида ўша шахтадаги фожиали ҳодисада бўлган, водород сулфидидан заҳарланиш сабабли уч киши вафот этган ва яна икки киши жароҳат олган. Дяошуйдаги кўмир кони1975 йилда қурилган ва йиллик ишлаб чиқариш қуввати 120 минг тоннани ташкил этади. 1998 йилда кон хусусийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!