Хитойнинг CCTV телеканали томонидан ташкил этилган янги йил кечасида роботларнинг катта гуруҳи рақсга тушди.
CCTV маълумотларига кўра, ушбу робот рақс спектаклининг номи “ВОТ”. Кўргазмага қўйилган роботлар “тўлиқ Хитойда ишлаб чиқарилган” ва мамлакат технология компаниялари томонидан ишлаб чиқилган “энг илғор сунъий интеллект дастурлари” билан жиҳозланган.
Рақс намойишида иштирок этаётган робот Хитойнинг «Юшу технология» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг модели "Н1" экани маълум қилинди.
Н1 роботининг баландлиги тахминан 180 см ва оғирлиги тахминан 70 кг. Бу 2023 йил август ойида «Юшу технология» томонидан чиқарилган биринчи тўлиқ ўлчамли инсонсимон робот.
Н1 мукаммал ҳаракатни бошқариш қобилиятига эга, ўз жойида бурилиш ва тескари айлантириш каби мураккаб маневрларни бажаришга қодир. Ташқи кучлар таъсирида бу робот тезда мувозанатни тиклаб, юришни давом эттира олади. Бу унинг илғор баланслаш алгоритми ва аппарат дизайнининг юқори даражасини акс эттиради.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
РБК хабар беришича, Bybit криптовалюта биржаси ўзининг Ethereum совуқ ҳамёнларидан бири бузилгани ва ундан 1 миллиард доллардан ортиқ Ethereum (ETH) криптовалютаси ҳамда бошқа активлар ечиб олингани ҳақида маълум қилди.
Хитой ва Австралия ўртасидаги бундай ҳодисалар илк бор содир бўлаётгани йўқ. Минтақадаги ҳаво ва денгиз йўллари тобора баҳсли мавзуга айланиб бормоқда, бу эса вазиятни янада кескинлаштирмоқда.
Шунингдек, экспертиза хулосасига кўра болага бир неча бор игна санчилгани тасдиқланиб, амалиётчи ходимга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.