Жанубий Кореянинг "The Chosun Daily" нашри Украинада асирга олинган, Россия томонида жанг қилган Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) снайпери билан суҳбат ўтказди.
Шимолий кореялик мерган Ри атиги 26 ёшда, аммо армияда 10 йилдан бери хизмат қилмоқда. У "ягона ўғил эканлиги ва оғир касал ота-онаси учун жуда хавотирда" эканини айтди: агар Пхенян унинг асирга тушганидан хабар топса, ота-онасини пойтахтдан бадарға қилишлари мумкин.
"Мени гўё ўқиш учун Россияга юборишди, оқибатда эса Курск яқинида жанг қилдик," - деди у.
Унинг КПАСОФ (Корея Халқ Армияси махсус операциялар кучлари) бўлинмаси Курск вилоятига юборилган. Унинг таъкидлашича, фақат воқеа жойига етиб боргандан сўнггина уларга жанговар ҳаракатлар бўлиши ҳақида хабар берилган. Рининг сўзларига кўра, таркибда 2500 га яқин шимолий кореялик аскар бўлган.
Инфрақизил сенсор туфайли ҳатто тунда ҳам нишонни аниқлай оладиган "шайтон дронлар"га қарши курашишга тўғри келган. Рининг хизматдошларининг аксарияти дронлар ва артиллерия зарбаларидан ҳалок бўлган. Рининг қўли ва жағи яраланган.
"Бизда дронларга қарши курашиш кўникмалари етишмади. Украина армиясидаги барча дрон операторлари Жанубий Корея аскарлари эканига бизни ишонтиришган эди," дейди Ри.
Жағ жароҳати туфайли Ри қаттиқ овқат ея олмайди. У рамён орзу қилади, лекин фақат бўтқа билан чекланишга мажбур. У оиласи учун хавотирда, аммо бошпана сўраб Жанубий Кореяга кетиш ҳақида ўйламоқда.
Рининг ишончи комилки, Шимолий Корея ташқи алоқаларни бузмаслик учун ўз иштирокини расман инкор этмоқда. Бироқ ҳақиқат шундай: "Мен билан келганларнинг деярли барчаси ҳалок бўлди. Мен ёлғиз қолдим."
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш ваъдасини берган АҚШ президенти Доналд Трампнинг янги сиёсати фонида, НАТОга аъзо Европа давлатлари Россия билан бўлиши мумкин бўлган тўқнашувга тайёргарлик кўриш учун шиддатли ҳаракатларни бошлаб юборди.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.