РБК хабар беришича, Bybit криптовалюта биржаси ўзининг Ethereum совуқ ҳамёнларидан бири бузилгани ва ундан 1 миллиард доллардан ортиқ Ethereum (ETH) криптовалютаси ҳамда бошқа активлар ечиб олингани ҳақида маълум қилди.
Шубҳали пул ўтказмаларига биринчи бўлиб ZachXBT номли криптодетектив эътибор қаратди - у Bybit ҳамёнларидан катта миқдордаги маблағлар ўтказилганини аниқлади. Кейинчалик биржа бош директори Бен Чжоу ҳужумни тасдиқлади ва жиноятчилар активларни тўлиқ назорат қилиш имконини берувчи мураккаб транзаксия алмаштириш усулидан фойдаланганини тушунтирди.
Хакерлар паролларни ўғирлайдиган ёки серверларни бузадиган оддий хакерлик ҳужумларидан фарқли ўлароқ, бу сафар ҳужум Bybit тизимининг ўзидаги транзаксияларни тасдиқлаш жараёнига қаратилган эди. Криптовалюта биржаларида катта миқдордаги маблағлар одатда кўп имзоли ҳамёнларда сақланади. Бу эса маблағларни ўтказиш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта масъул шахсларнинг ўз калитлари ёрдамида транзаксияни "имзолаши" зарурлигини англатади.
Хакерлар имзоловчилар тасдиқлашдан олдин кўрадиган интерфейсни алмаштиришга эришди. Экранда қабул қилувчининг тўғри манзили ва Safe (илгари Gnosis Safe деб аталган) хизмати хавфсизлик тизимининг одатий интерфейси кўрсатилган бўлса-да, аслида имзо нафақат ўтказмани тасдиқлаган, балки хакерларга ҳамённи тўлиқ назорат қилиш имкониятини ҳам берган.
Жиноятчилар назоратни қўлга киритишлари биланоқ, маблағларни номаълум манзилга ўтказиб, уларни тармоқ бўйлаб тарқатишни бошлади. Блокчейн таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, ўғирланган активлар аллақачон ҳаракатланишни бошлаган: 20 дан ортиқ ҳамён пул ўтказмаларини қабул қилган. Хакерлар ўғирланган маблағларни ўтказишни бошлади, жумладан, ҳосила токенларни Ethereum'га алмаштириш ва активларни кузатишни қийинлаштириш мақсадида уларни ўнлаб манзилларга тарқатиш.
Bybit компанияси қолган совуқ ҳамёнларга зарар етмаганини ва маблағларни ечиб олиш одатдагидек ишлаётганини маълум қилди. Биржа мижозларнинг активлари тўлиқ таъминланганини ва ҳатто ўғирланган маблағларни қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳам, зарар платформа ҳисобидан қопланишини таъкидлади.
Воқеа аниқлангандан бери Ethereum курси 5 фоизга пасайди. Bybit текширувни давом эттирмоқда ва таҳлил компанияларини маблағларни кузатишда кўмаклашишга чорлаяпти.
Bybit - савдо ҳажми бўйича Binance'дан кейин иккинчи ўринда турувчи криптобиржа ва дунёдаги криптоактивлар савдоси учун энг йирик платформалардан бири ҳисобланади. 2025 йил январь ойида у жаҳон криптовалюта савдосининг 6 фоиздан кўпроғини ўз ичига олган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Орбан "Германия учун муқобил" партияси раҳбари Алиса Вайделни Германия Федератив Республикаси ҳудудида ўнг экстремистик деб тан олиниши ортидан қўллаб-қувватлади.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.