Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "А.Навоий" МФЙ ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро И.Ш. ва бошқаларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда машина салонида 231 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда А-376 автомагистраль йўлининг “Жиззах-Зарбдор” йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро Э.Р.нинг бошқарувидаги автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги "A.Z." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси И.С. фуқаро М.Х.га сотиш учун юборган 20 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Юнусобод ва Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.Ph.” ва “L.L.” МЧЖларга қарашли дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихоналардан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 23 қути “Benzonal” ва “Тизерцин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.