Хитой ва Ҳиндистон Донбассдаги референдум бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашида овоз беришда бетараф қолишди

Хитой ва Ҳиндистон Донбассдаги референдум бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашида овоз беришда бетараф қолишди

Хитой ва Ҳиндистон БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россияга янги ҳудудларнинг қўшиб олинишини қоралаш масаласида овоз беришда бетараф қолишди.

“Хитой резолюция бўйича овоз беришда бетараф”, — дея Хитой Халқ Республикасининг ташкилотдаги доимий вакили Чжан Жун сўзларини келтиради РИА Новости.

Ҳиндистоннинг БМТдаги вакили вазиятнинг кескинлашуви ҳеч бир томон манфаатларига мос эмаслигини, музокараларга қайтиш йўлини топиш кераклигини айтди.

"Ўзгарувчан вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ҳиндистон овоз беришда бетараф қолди", деди у.

Аввалроқ Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия таркибига қўшилган тўртта минтақада ўтказилган референдум натижаларини тан олмаган резолюция лойиҳасига вето қўйгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!