Фаластин Футбол ассоциацияси раҳбари Жибрил Ражуб Жаҳон чемпионатининг АҚШда ўтадиган учрашувларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Боиси Қўшма Штатлар, FIFA’нинг расмий аккредитацияга қарамай, унга виза бермади.
Мундиалда Фаластин терма жамоаси қатнашмаётган бўлса ҳам, Ражуб халқаро футбол делегациялари таркибида учрашувларга боришни режалаштирган эди. Бироқ АҚШ виза бермагач, ҳозирча Мексикада қолмоқда. Футбол мулозими у ерда турнирнинг очилиш учрашуви — Мексика ва Жанубий Африка ўйинини томоша қилган.
Ражуб АҚШ расмийларининг қарорини адолатсиз деб атаб, бунинг ортида сиёсий сабаблар борлигини айтди. У, шунингдек, 2018 йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бундай муаммоларга дуч келмаганини қўшимча қилди
“Футбол ҳамжамияти аъзоларининг халқаро турнирда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши адолатдан эмас”, деди у.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган 226 055 нафар россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланган.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида чўмилиш учун дарёга тушган беш нафар йигитнинг уч нафари ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, туманнинг “Намуна” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарёга мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи 2008 йилда туғилган олти нафар йигит чўмилиш мақсадида борган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.