Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Хитойнинг Beijing Hong Tianli Pharmaceutical компанияси ўртасида соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтикани ривожлантириш кўзда тутилган меморандум имзоланди. Ҳужжат 5 ноябр куни Тошкентда палата раиси Равшан Изамов ва хорижий компания президенти У Цинзе томонидан имзоланди, дея хабар беради «Газета.uz»га палата матбуот хизмати.
Мазкур компания анъанавий хитой тиббиёт рецептлари асосида доривор ўсимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳужжатга кўра, компания Хитойдан дори-дармонларни Ўзбекистонга етказиб беради, «бозор ўрганилганидан сўнг республикада доривор маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда», — дейилади матбуот хизмати маълумотида.
Меморандумда қайд этилишича, компания шунингдек, реабилитация шифохонаси ва анъанавий тиббиётга асосланган санаторий-курорт шаҳарчасини ҳам очиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шу билан биргаликда, томонлар биринчи босқичда диабет, гипертония, юрак-қон томир касалликлари ва жигарнинг турли хил хасталикларини даволашга қаратилган, доривор ўсимликлардан тайёрланган беш турдаги дори воситаларини тарғиб қилишга келишиб олдилар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.