Хитой Тайвань яқинидаги сувларда баллистик ракеталар учирди

Хитой Тайвань яқинидаги сувларда баллистик ракеталар учирди

Тайвань: Хитой орол яқинидаги сувларда бир нечта баллистик ракеталарни учирди.

Хитой ҳарбийлари Тайвань бўғозидаги машғулотлар давомида бир нечта баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Тайвань марказий ахборот агентлиги маҳаллий мудофаа вазирлигига таяниб хабар берган.

“Маҳаллий вақт билан тахминан 13:56 (Тошкент вақти билан 10:56) да Хитой Коммунистик партияси Тайваннинг шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий қисмидаги сувларда бир нечта Дунфэн сериясидаги баллистик ракеталарини учирди”, деб хабар берди орол марказий ахборот агентлиги.

Кеча, 3 август куни Хитой давлат газетаси “Global Times” 4-7 август кунлари бўлиб ўтадиган машғулотларда Хитой Қуролли кучлари Тайвань бўғози орқали биринчи марта узоқ масофали жанговар артиллериядан ва DF-17 (Дунфэн-17) гипертовушли ракетасидан фойдаланиши ҳақида хабар берганди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайбэйга ташрифига жавоб бўлган маневрлар бугун, 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан 09:00) орол атрофидаги сув зонасидаги олтита ҳудудда бошланди. Улар 7 августгача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!