Хитой мудофаа вазири Қўшма Штатлар билан муносабатларда мумкин бўлган фалокат ҳақида огоҳлантирди

Хитой мудофаа вазири Қўшма Штатлар билан муносабатларда мумкин бўлган фалокат ҳақида огоҳлантирди

Хитой ва АҚШ ўртасидаги можаро бутун дунё учун “чидаб бўлмас фалокат” бўлади, деди Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги жиддий можаро ёки қарама-қаршилик бутун дунё учун чидаб бўлмас фалокатга айланишини инкор этиб бўлмайди”, — дейилади хабар матнидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат ҳамкорликни чуқурлаштириш учун умумий тил ва умумий манфаатларга интилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!