Хамзат Чимаев Конор Макгрегорга ёрдам беришга тайёрлигини айтди

A A A
Хамзат Чимаев Конор Макгрегорга ёрдам беришга тайёрлигини айтди

Хамзат Чимаев Конор Макгрегорга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

«Агар у қайтишни истаса ва унга ёрдам керак бўлса, биз шу ердамиз. Агар у Усман билан жанг қилмоқчи бўлса, менимча, UFC бу жангни ташкил қилади. Чунки Конор жуда машҳур. Иккаласи ҳам яхши пул ишлашлари мумкин.

Демак, агар иккаласи ҳам буни қилишни хоҳласа, UFC буни ташкил қилади. Гильберт Бернсни мағлуб этганидан сўнг, чемпионлик учун навбатдаги даъвогар мен бўламан деб ўйлайман, аммо бу бизнес. Улар машҳурроқ ва кўпроқ пул топадиганларни танлайдилар. Мен буни тушунаман, лекин қандай бўлишини кўрамиз. Агар Конор биз билан машғулот ўтмоқчи бўлса, марҳамат», — деди Чимаев ўзининг Youtube каналида эълон қилинган видеода


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!