Денгиз технологиялари соҳасидаги тадқиқотлари ва ишланмалари билан танилган Буюк британиянинг Deep компанияси Sentinel тадқиқот базаси лойиҳасини – Халқаро коинот станциясининг сув ости муқобилини тақдим этди.
У океандаги барча тирик организмларнинг энг юқори концентрацияси – 90 фоизгача бўлган эпипелагик зонада, тахминан 200 метр чуқурликда қурилади.
Ҳозирда лойиҳа фаол техник лойиҳалаш ва ишлаб чиқишга киришиш босқичида. Мавжуд сув ости станциялари билан солиштирганда (одатда вақтинчалик ва доимий), Sentinel олдинга қўйилган сезиларли қадамдир. У бутунлай автоном, модулли тузилишга эга бўлиб, унинг ҳажмини ошириш, қайта қуриш, пайдо бўладиган вазифаларга қараб конфигурацияни ўзгартириш имконини беради.
Sentinelга сув ости кемалари ёрдамида етиб бориш мумкин. Унда ишлаётган олимлар учун энг қулай шароит яратилади. Уларда умумий жойларга туташ тадқиқот лабораториялари, бир кишилик каравотли кичик ётоқхоналар ва кўнгилочар майдонлар бўлади. Ҳаммом ва ҳожатхона бўлади.
Станция 2027 йилда фойдаланишга топширилгунга қадар яна кўплаб техник муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади. Хусусан, улкан босим шароитида тизимнинг барқарорлигини таъминлаш, зарур миқдорда кислород ва электр энергиясини етказиб бериш лозим.
Sentinel қайта тикланувчи энергия манбаидан қувват олади, чиқиндиларни қайта ишлаш учун кучли биореактор ўрнатилади, деб хабар беради techcult.ru.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.