Воробьёв мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларда текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди

Воробьёв мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларда текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди

Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳуқуқ-тартибот идораларига мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларни қаттиқ назоратга олиш ҳақида топшириқ берди.
"Мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларга эътибор қаратилишини сўрайман. Албатта, қаттиқ назоратга олиш зарур. Биз учун умуман вазиятни таҳлил қилиш ва одамларда одилона юзага келган ташвишни олиб ташлаш муҳим", - деди губернатор ҳуқуқ -тартибот идоралари билан ўтказилган тезкор йиғилишда.

Куни кеча 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилди.
Қотиллик ҳақида хабарлардан сўнг Бужаниново қишлоғидаги ётоқхона олдида 300 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари тўпланди.
Икки киши қўлга олинди, уларга айблов эълон қилинди. Мигрантлар истиқомат қилган ётоқхона ёпилди. ОАВлар хабарига кўра, 160 нафар киши автобусларда олиб кетилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!