Водий вилоятларини Тошкент билан боғловчи А-373 автомагистрали тўлиқ фото-видео қайд этиш қурилмалари билан қамраб олинади. Бу ҳақда 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда А-373 автомагистралида шартномага мувофиқ етказиб берилган 10 комплект мобил фото-видео қайд этиш қурилмалари ишламоқда.
«Тошкент вилояти, шунингдек, «Оҳангарон–Қамчиқ довони» А-373 автомагистралининг 90та чорраҳаси бўйича лойиҳа ва техник ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Андижон ва Наманган вилоятларида мазкур йўналишда муҳандислик-қидирув ишлари олиб борилмоқда».
Содиковнинг сўзларига кўра, 2019 йил якунигача Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги чорраҳаларда ўрнатилган барча эски светофорлар янгисига алмаштирилади. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасидаги ушбу ишлар вилоят ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.