Владимир Кличко боксга қайтиши мумкин

Владимир Кличко боксга қайтиши мумкин

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко боксга қайтишига сабаб бўладиган нарсани айтди.

 “Мотивациям аввалгидек қолган. Мени боксга қайтарадиган нарса бу Жорж Форманнинг рекорди. Охирги тўрт йил ичида айнан шу нарсани ўйлаяпман”, – деди Кличко.

Маълумот учун, Жорж Форман 45 ёшу 299 кунлигида боксга қайтган ва жаҳон чемпиони бўлган. Кличко эса шу йили март ойида 45 ёшга тўлди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Кличко охирги жангини 2017 йилда Энтони Жошуага қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!