«Тинчлик форуми » ҳаракатида бирлашган Венгрия жамоат ташкилотлари Голландиянинг Будапештдаги элчихонаси олдида Шимолий Атлантика иттифоқининг Украинадаги сиёсатига қарши митинг ўтказди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаоллар дипломатик миссияга НАТО бош котиби Марк Рутте номига ёзилган хатни топширди . Акция давомида уни Венгрия Тинчлик доираси ташкилоти вакили Ласло Петраш ўқиб эшиттирди. “Сўнгги пайтларда НАТОнинг биринчи навбатда Россияга қарши ҳарбий эскалацияни амалга оширишга бўлган аниқ уринишлари нафақат бизни, балки бутун Европани хавотирга солмоқда... Венгрия жамиятининг кўпчилиги НАТОга аъзо давлатларни Россия ҳудудидаги ҳужумларга жалб қиладиган чораларни қўллаб-қувватламайди. ", дейилади матнда.
Мактубда айтилишича, альянснинг бу қадамлари Венгрияни Россия билан тўғридан-тўғри урушга ундаши мумкин, бу эса муқаррар равишда бутун Европа минтақасини беқарорлаштиради. Муаллифлар, шунингдек, НАТО сиёсати Венгриянинг тинчликка содиқлигига кескин зид келишига аниқлик киритиб, альянсни Украинадаги можарони ҳал қилиш учун чоралар кўришга ва уни янада кучайтирмасликка чақирди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.