Венгрия ҳукумати жосусликда гумон қилинган Украина фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда шанба куни хабар берилган. Будапешт маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс аввал дипломат бўлиб ишлаган.
Ҳибсга олишда терроризмга қарши кураш махсус бўлинмаси иштирок этди. Гумонланувчининг исми ва лавозими ошкор этилмаган.
Венгрия ҳукумати ижтимоий тармоқларда махсус кучлар Будапешт марказидаги Франциск майдони яқинида бир одамни машинадан тортиб олгани акс этган видеони чоп этди. Ҳибсга олиш жума куни кечки пайт содир бўлган.
Гумонланувчи жума куни тушдан кейин Венгриядан чиқариб юборилган икки украиналик дипломат билан боғланган. Улар, шунингдек, жосусликда ҳам айбланмоқда.
Украина вазиятга изоҳ бермади.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Венгрия ҳарбий разведкаси томонидан яратилган махфий тармоқ фаолиятини фош қилгани ҳақида хабар берган эди. СБУ маълумотларига кўра, агентлар Украина қуролли кучлари бўлинмаларининг жойлашуви ва фаолияти тўғрисида маълумот тўплаган, маҳаллий амалдорларни кузатиб, агентлар тармоғини ўрнатишга ҳаракат қилган.
Венгрия, ўз навбатида, Украина элчихонасининг икки ходимини дипломатик ниқоб остида жосуслик фаолиятини амалга оширганликда айблаб, персонае нон гратае деб эълон қилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.