Венесуэла доллардан воз кечиб, миллий валюталарда савдо қилишни ёқлади

Венесуэла доллардан воз кечиб, миллий валюталарда савдо қилишни ёқлади

Венесуэла вице-президенти Делси Родригес Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасидаги савдони дедолларизация ва миллий валюталарга ўтиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Унинг фикрича, дедолларизация мутлақ гегемонликка интилаётган Қўшма Штатларга доллардан "қўшилмаган давлатларга қарши иқтисодий тажовуз" воситаси сифатида фойдаланишга имкон бермайди.

Шунингдек, у АҚШнинг жаҳон банк тизими устидан назорати бошқа мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Родригес минтақавий савдода миллий валюталарга ўтишга кўмаклашиш зарур, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, ушбу мақсадга эришиш учун Лотин Америкаси боғлиқ бўлган неоколониал тизимни йўқ қилиш учун сиёсий ирода ва интеграция механизмлари зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!