Венециянинг Катта канали яшил тусга кирди

Венециянинг Катта канали яшил тусга кирди

Венециянинг асосий сув йўли — Катта канал сувлари ёрқин яшил рангга айланди, деб хабар берди маҳаллий нашрлар.

"Префект суюқликнинг келиб чиқишини текшириш учун полиция билан фавқулодда йиғилиш чақирди", деди Венето вилояти раҳбари Лука Заиа.

Бир версияга кўра, бўёқ атроф-муҳит фаоллари томонидан тўкилган бўлиши мумкин.

ОАВнинг қайд этишича, маҳаллий аҳоли икки қайиқнинг ёнидан бўёқ брикетларини сочган бир гуруҳ норвегияликлар ҳақида хабар беришган.

Журналистларнинг фикрича, бу акция қайсидир санъаткорнинг намойишкорона чиқиши бўлиши мумкин. Яшил сувдан намуналар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан олинган ва текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!