Вазирлик томонидан навбатдаги акция эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича саволларингиз борми?

Вазирлик томонидан навбатдаги акция эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари бўйича саволларингиз борми?

Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги акция эълон қилинди. Вазирлик 2018 йилнинг 17-27 август кунлари “Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мурожаат” акциясини ўтказади.

Бунинг учун 10 кун давомида махсус виртуал майдон ташкил этилади. Яъни, махсус ҳавола орқали Сиз адлия масъулларига инсон ҳуқуқлари борасида саволларингиз билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Акция доирасида фақат қуйидаги йўналишдаги мурожаатларга жавоб берилади:

1. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга риоя этилиши

- яшаш ҳуқуқи, шахснинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи ва шу кабилар);

2. Меҳнат қилиш ҳуқуқининг кафолатлари

- ишга жойлашиш, ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат шартларига риоя этилиши, меҳнат таътиллари, меҳнатга ҳақ тўлаш, мажбурий меҳнатга жалб этганлик учун жавобгарлик, меҳнат шартномаларини бекор қилиш, меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш ва шу кабилар);

3. Таълим олиш ҳуқуқи

- болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, мактабда таълим олиш, мактабни таъмирлаш, бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига ўқишни кўчириш, ўқишга қайта тиклаш ва шу кабилар);

4. Мулкдор бўлиш ҳуқуқи

- мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш, мол-мулкларни давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, мул-молкка етказилган зарарни ундириш ва шу кабилар);

5. Ижтимоий таъминот олиш

- пенсия ёшини ҳамда меҳнат стажини аниқлаш, нафақалар, пенсиялар ҳамда моддий ёрдам пулларини олиш ҳамда уларнинг миқдорини аниқлаш, вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахсларга берилган имтиёзлар);

6. Малакали тиббий ёрдам

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий хизматлар тарифлари, имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш, шахсларни дори воситалари билан таъминлаш, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш ва шу кабилар);

7. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

- самосуд, суицид ва оилавий зўравонликнинг олдини олиш, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари).

Жавоблар фойдаланувчининг электрон почтасига ё телеграм рақамига шахсан ёки ижтимоий тармоқ орқали оммавий тарзда йўлланиши мумкин (савол йўлловчининг хоҳишига кўра). Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳуқуқи бузилган шахслар манфаатини ҳимоя қилган ҳолда таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.

Акция доирасида мурожаатларга жавоб бериш жараёнида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун талаблари инобатга олинади.

Мурожаат йўллаш учун ҳавола: http://cc.uz/15suk

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!