Сенатнинг 21-ялпи мажлисида моддий маданий мерос объектларини асраш, реставрация қилиш жараёни, бунда кадрлар салоҳияти бўйича масалалар кўтарилди. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев шу мавзуда сенаторлар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
“Маданий мерос объектларимизни реставрация қилишда кадрлар масаласи бизнинг энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади. Ҳозир 7500 га яқин маданий объектларнинг 259 тасининг буткул йўқотилган, тиклаб бўлмайди. Уларни реставрация қилишда бизда етарли кадрлар йўқ. Бу ишлар кўп йиллардан бери мардикорлар томонидан қилинади. Кунимиз уларга қолиб кетди. Реставрация – бу илм, алоҳида малака талаб қилади. 1984 йилгача республикада реставрация институтида бўлган. Айрим сабабларга кўра шу таълим муассасасини йўқ қилдик. Хорижликлар менга реставрация институти нима учун йўқ, деб савол беришади. Қандай жавоб беришни билмайман. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ва Тошкент архитектура-қурилиш институтида реставрация бўйича шу ўқув йилида кафедра очиш бўйича Олий таълим вазирлигига таклиф киритганмиз.”
Вазирнинг қўшимча қилишича, Бухоро давлат университети реставрация билан шуғулланувчи муҳандислар йўналиши очилди. Реставрация ишлари лицензия олмасдан амалга оширилди. Шунинг натижасида маданий мерос объектлари қаровсиз қолдирилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.