"Вақф" фонди ҳақида миш-мишлар: асл ҳақиқатни англайлик...

A A A
"Вақф" фонди ҳақида миш-мишлар: асл ҳақиқатни англайлик...

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди томонидан рўёбга чиқарилаётган хайрли ишлар қолиб, асоссиз хабарлар, турган-битгани бўҳтондан иборат иддаолар кенг тарқалмоқда. “Малибу-2” воқеаси, ўқитувчилардан гўёки 50 минг сўмдан мажбурий пул ундирилаётганлиги билан боғлиқ мақолаларни бир эсланг. Нима эмиш, энди масжидлар томонидан ҳайит намозида аҳоли берган хайр-эҳсон пуллари “Вақф” фондига тўлалигича ўтказилиб, масжид харажатларига, бу ердаги ҳовли супурувчию қоровулларга хизмат ҳақи берилмаётган экан. Ё-пирай, лоф ҳам эви билан-да?!

Дунёнинг ишлари қизиқ! “Вақф” фонди ташкил топмай туриб, масжидга ҳайит намозида тушган маблағнинг 60 фоизи Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ўтказилаётган ва масжид ҳайъати томонидан тасарруф этилаётган вақтларда қаерда эди ўша арзгўйлар? Ахир ўша пайтлар барча пуллар ҳайъат томонидан тасарруф этилиб, масжид харажатлари ва бошқа чиқимларга ноқонуний равишда пул олиниб, қолган қисмининг ҳисобидан 60 фоизи идорага ўтказилган кезларда бундай норозичиликлар бўлмаган-ку. Қайтанга, айни паллада масжидларнинг даромади аввалги йилларга нисбатан икки ҳисса кўп – эндиликда ходимларга аввалгидек ноқонуний йўл билан эмас, қонунан иш ҳақлари тўланмоқда. Масжиднинг бошқа харажатлари учун ажратилаётган маблағлар ҳам худди шу йўсинда – очиқ-ошкора йўналтирилаётир.

Билганлар айтсин - масжидлардан тушаётган тушумлардан ходимларга маош, мукофот ёки моддий ёрдам ҳамда бошқа харажатлар (дейлик, коммунал тўловлар) учун ҳар ой имом-хатиб томонидан талабнома асосида чиқилса, “Вақф” фонди томонидан ҳеч бир эътирозсиз мавжуд эҳтиёж қондириляпти. Яъни ҳар бир ҳаракат тегишли ҳужжатлар асосида, қонун доирасида олиб бориляпти. “Озодлик”ка арз қилиб, дунёга жар солаётган айрим муллалар эса бу ҳақиқат хусусида негадир оғиз очмайдилар.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, масжидга аҳолидан келаётган маблағлар кимларнингдир чўнтагини қаппайтириш учун эмас, хайр-эҳсон сифатида берилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, масжидларнинг эҳтиёжи учун, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд ҳамюртларимиз учун йўналтирилмоқда. Бир қисми эса ўзини ўзи қоплай олмаётган масжидлар ходимларига ойлик маош сифатида ажратилмоқда. Бундай тоифадаги масжидлар эса мамлакат  бўйлаб 800 дан ортиқ бўлса, биргина Андижон вилоятининг ўзида 50 га яқин масжид ўзини ўзи қоплай олмайди. Юртимизнинг чекка туман ва қишлоқларида фаолият кўрсатаётган, даромади йўқ масжидларда ишлаётган ахли илм-у имомларнинг ҳолини ҳам ўйлашими керакми ахир?

“Масжидга пул қолмаяпти, қоровуллар, ҳовли супурувчиларга пул бера олмаяпмиз”, дея дунёни бошига кияётганлар масаланинг мана шу томонини тарозига солиб кўришса, адолатдан бўлар эди. Ахир уларга биров “Ойлик-маош берма!” деб тақиқ қўяётгани йўқ. Айтмоқчимизки, айни пайтда ходимларга ойлик маош ажратиш билан боғлиқ жиҳатлар меҳнат қонунчилигига ҳам, масжид низомига ҳам тўла мос тушади.

Масжиддан тушаётган тушумлар “Вақф”га ўтказилаётган бўлса, юқорида айтганимиздек, бунинг ортидан қанчадан-қанча ночор имомлар, ночор оилаларнинг қозони қайнамоқда. Айни чоғда мамлакатда фаолият кўрсатаётган отинойиларни ойлик маош билан таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқдаки, фақат ўз нафсинигина ўйлайдиган айрим “домулло”лар бу хайрли ҳаракатдан бохабар бўлсалар, зарар қилмасди.

Таъкидлаш лозимки аввалги йилларда масжидлардан тушган тушумларнинг 75 фоизи Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан масжидларга ойлик маош ва бошқа харажатлар учун йўналтирилган бўлса, бу йил ушбу ишлар “Вақф” фонди орқали амалга оширилмоқда.

Шу йил 26-27 январь кунлари “Вақф” фонди томонидан Андижон вилоятидаги 600 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўриш ва эшитишда ҳамда харакатида нуқсони бор юртдошларимизга қарийб 100 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдамлар кўрсатилди. Фонднинг вилоят филиали Закот, фитр ва фидя учун очилган ҳисоб рақамига тушган маблағлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга бериб борилдики, моддий ёрдам олганларнинг барчасини номма-ном санаш “Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин” деган ақидага тўғри келмаса керак?! 

Умуман, фонд фаолияти шариат белгилаб берган талаблар асосида олиб борилаётганлигини аҳли мўминлар кўриб билиб турибди. Бироқ бу ҳолат бировларнинг ноғорасига ўйнаётган, ўзини мусулмон деб билган айрим кимсаларга ёқмаётганлиги ажабланарли ҳол.

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари ўзининг пурмаъно ҳикматларида шундай дейдилар: “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё”. Бу ёруғ дунёда ҳикмат излаганга не етсин! Хулоса эса сиздан.

 

Нурилло Қодиров, Ӯзбекистон мусулмонлар идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

 

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.