“Ўзбекнефтгаз” фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди: "Райҳон ва бошқа санъаткорларнинг суҳбати ёлғон" (ФОТО)

“Ўзбекнефтгаз” фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди: "Райҳон ва бошқа санъаткорларнинг суҳбати ёлғон" (ФОТО)

Ижтимой тармоқда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилаётган янги лойиҳада иштирок этиб, мўмай даромад олиш имкони яратилаётгани ҳақидаги сохта видеороликлар тарқатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди: "Райҳон ва бошқа санъаткорларнинг суҳбати ёлғон" (ФОТО)

Шунингдек, https://uzbekneftegaz.info/ веб-сайти орқали фойдаланувчиларни сохта лойиҳада фаол иштирок этишга ундовчи ўзбек санъаткорларнинг суратлари ва уларнинг лойиҳада иштирок этиб, бойиб кетгани ҳақидаги ёлғон интервьюлар нашр этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” фирибгарлар тузоғидан огоҳлантирди: "Райҳон ва бошқа санъаткорларнинг суҳбати ёлғон" (ФОТО)

Ушбу сайтда уюштирилаётган сохта суҳбатларда гўёки "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда ушбу инвестиция лойиҳасини давлат хомашё бозорининг кенгайиши муносабати билан очишга қарор қилгани, ҳукумат микро-сармоялар орқали иложи борича кўпроқ одамларни бундай сердаромад соҳага жалб қилишдан манфаатдор эканлиги айтилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ушбу лойиҳа ва у ҳақдаги видеороликни “Ўзбекнефтгаз” АЖга расман тегишли эмаслигини маълум қилади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва фирибгарлардан огоҳ бўлишликка чақиради.

Соҳага тегишли барча ишончили хабар ва эълонларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қуйидаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:

• web-site https://www.ung.uz/;

• Telegram https://t.me/ao_uzbekneftegaz;

• facebook https://www.facebook.com/aouzbekneftegaz;

• instagram https://www.instagram.com/uzbekneftegaz;

• teletype (https://teletype.in/@uzbekneftegaz,

• vk https://vk.com/uzbekneftegaz.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддаси 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!