Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,4 млрд долларни ташкил қилди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,4 млрд долларни ташкил қилди

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни янгилади.

2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,4 млрд долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, 35,2 млрд доллар бўлган.

Ҳисобот даврида олтиннинг физик ҳажми 12,2 млн троя унциядан 11,9 млн троя унцияга, қиймати эса 24,2 млрд доллардан 23,2 млрд долларга пасайган.

Шунингдек, захира активлари таркибидаги хорижий валюта захиралари 9,9 млрд доллардан 10,1 млрд долларга ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!