Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси айни вақтда Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат йўллади.

Унда фуқаролар кучли зилзилалар қайта содир бўлаётгани сабабли айрим қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирилди.

"Агар сиз зилзила содир бўлётган вилоятларда бино ичида бўлсангиз, ҳужжатлар ва зарур нарсаларни олиб, бинодан тезда чиқинг. Хонадан чиқётганда лифтда эмас, зинапоялардан фойдаланинг.

Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг. Тинчланинг ва бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг!", дейилади мурожаатда.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси (тел.: +905380358534), Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!