Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу жиноий гуруҳ давлат органлари фаолияти соҳасида билимга ва Россия фуқаролигини бериш бўйича қарор қабул қилишга ваколатли бўлган мансабдорлар билан алоқаларга эга шахслар томонидан пул ишлаш мақсадида 2023 йилда тузилган.
Улар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасидан Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган, аммо бунинг учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни қидириб, 150 минг рублдан 350 минг рублгачапул эвазига Украина фуқаролигини тасдиқловчи сохта пластик паспортлар ва Донецк ҳудудида рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги сохта гувоҳномалар тайёрлаш билан шуғулланган. Бу чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берган.
Ноқонуний миграция бўйича жиноий иш қўзғатилиб, жиноий гуруҳнинг 9 нафар аъзоси қўлга олинган. Тергов доирасида Москва, Донецк, Ростов-Дон ва Тула шаҳарларида 30 та тинтув ўтказилиб, кўплаб давлат идоралари ва муассасаларининг, шу жумладан, хорижий давлат штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.
Тергов иши доирасида Москва, Донецк, Ростов-Дон ва Тула шаҳарларида 30 та тинтув ўтказилиб, кўплаб давлат идоралари ва муассасаларининг, шу жумладан, хорижий давлат штамплари, муҳрлари ва бланкалари мусодара қилинган.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.