Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан жорий йил 24 июнда Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган парадда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари парадга тайёрланиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Жуда кўп инсонларнинг ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўтмишнинг ўқилмаган саҳифалари ҳали кўп. Тарихимизнинг бир қисми бўлган бу урушга Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингдан ортиқ киши сафарбар этилган. Уларнинг ҳаёт йўли, кечмишлари турфа сир-синоатларга тўла. Шунингдек, фашизм устидан қозонилган бу улкан ғалабада Ўзбекистон халқининг ҳиссаси катта.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!