Ўзбекистонлик ҳакамлар Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида ишлайди

ОФК расмий сайти Осиё Кубогида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.
Тарихда илк бор мусобақада 74 нафар расмий фаолият олиб боради.
2024 йил 12 январдан 10 февралга қадар давом этадиган турнирда 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам ҳам ишлайди. Аҳрол Рисқуллаев ва Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишлашса, Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко ён ҳакам сифатида жалб этилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).