Ўзбекистонлик боксчидан "калтак еган" америкалик шифохонага олиб кетилди

Ўзбекистонлик боксчидан "калтак еган" америкалик шифохонага олиб кетилди

Кеча Екатеринбургда ўзбекистонлик Баҳодир Жалиловдан нокаутга учраган америкалик боксчи Ричард Торрес жангдан сўнг шифохонага тушиб қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, Торрес жангдан сўнг ўз оёғи билан тез ёрдам машинасигача етиб борган ва унда Екатеринбург клиникаларидан бирга олиб борилган.

Маълумот учун, Баҳодир Жалилов Екатеринбургда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этмоқда. Кеча ўзбекистонлик боксчи чорк финал баҳси учун америкалик боксчи билан рингга чиққан эди. Баҳодир Жалиловнинг тўлиқ устунлигида ўтган жанг 1 раунддаёқ нокаут билан якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Екатеринбургда бўлиб ўтган чорк финал баҳсларида беш нафар ўзбекистонлик боксчилар ярим финал йўлланмасини олишди: 52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, 57 кг - Миразиз Мирзаҳалилов, 69 кг - Бобоусмон Батуров, 81 кг - Дилшодбек Рўзметов ва +91 кг - Баҳодир Жалолов.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!