Вазирлар Маҳкамасининг 154-сонли қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун хориждан биологик фаол қўшимчалар олиб кириш тартибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, энди жисмоний шахслар хориждан 10 тагача номдаги БФҚни бирламчи ўрамда, ҳар бир турдан бир ўрамдан кўп бўлмаган миқдорда олиб киришлари мумкин. Бунда уларнинг умумий оғирлиги 3 килограммдан ошмаслиги керак.
Шу вақтга қадар жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган биологик фаол қўшимчаларнинг меъёрлари уларнинг шаклига қараб белгиланган эди. Масалан, таблетка кўринишидаги маҳсулотлардан 100 донадан ортиқ олиб кириш тақиқланган.
Амалиётда эса хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган битта қадоқдаги витамин ёки қўшимчалар сони 100 тадан ошиб кетган ҳолатлар тез-тез учраб турган.
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб кириш меъёрларини оширишда аҳолининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда реал эҳтиёжлари инобатга олингани билдирилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.