Курск вилояти губернатори Александр Хинштейн Украина Қуролли кучлари “Пасха сулҳи”ни бузганини билдирди. Унинг айтишича, Льгов шаҳрида Украина дрони ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилган ва оқибатда уч киши, жумладан бир ёшли бола жароҳатланган.
Хинштейн дрон зарбаси 11 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кейин, яъни фронтда “Пасха сулҳи” кучга кирган вақтда содир бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ у бунга ҳеч қандай далил келтирмаган.
Бундан ташқари, Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков чегараолди Шебекино шаҳрининг икки нафар тинч аҳолиси Украина томонидан ўққа тутилиши оқибатида яраланганини маълум қилди. Мулозим бу ҳақдаги постни ўз Telegram-каналида эълон қилган.
Херсон вилоятининг Россия томонидан эгаллаб олинган Новая Каховка маъмурияти ҳам шаҳар Украина томонидан ўққа тутилганини ва бир нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланганини билдирди.
Украина нашрларининг ёзишича, Россия қўшинлари ҳам Херсон вилоятига реактив тизимлардан зарба бериб, сулҳни бузган. Шунингдек, Харков ва Запорижжя вилоятларида сулҳ бошланганидан кейин дронлар ҳужуми хавфи туфайли ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинган.
Шу билан бирга, Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ўз манбаларига таяниб, сулҳ “фронтнинг аксарият қисмларида ҳақиқатан ҳам ишлаётганини” таъкидламоқда. "Разведка дронлари иккала томонда ҳам учмоқда. Иккала томон ҳам уларни уриб туширмоқда", деб ёзади канал муаллифлари.
Украина ва Россия ўртасидаги “Пасха сулҳи” 11 апрел соат 16:00 дан 12 апрел куни якунига қадар давом этади. Украина президенти Володимир Зеленский Россия томонига ўт очишни тўхтатиш режимини Пасхадан кейин ҳам давом эттириш имконияти ҳақида маълумот етказилганини маълум қилган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.