Ўзбекистондаги ОТМлар рейтинги эълон қилинди

A A A
Ўзбекистондаги ОТМлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон миллий олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳоловчи такомиллаштирилган рейтинг тузилмаси яратилди. Янгиланган методикага олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳақида иш берувчилар баҳоси, талабаларнинг мутахассислик фанларини билиш даражаси, профессор-ўқитувчилар яратган илмий мақолаларнинг “Web of Science” ҳамда “Scopus” каби халқаро базалардаги улуши, халқаро индекслар маълумотлари асосида илмий нашрларга иқтибослар миқдори, таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит каби янги индикаторлар киритилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар қилади.

Халқаро тажрибага мувофиқ такомиллаштирилган индикаторлар асосида жорий йилнинг февраль-июнь ойларида Республиканинг 57 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2019 йил 1 январь ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

Гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти етакчи ўринларни эгаллаган.

Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни эгаллади.

Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади.

Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Миллий рассомчилик ва дизайн институти етакчи ўринларни эгаллашди. Ушбу ОТМлар ўтган йили энг охирги 10 таликка тушган эди. Жорий рейтингда ушбу олий таълим муассасалари фаолиятида кескин ўзгариш рўй бериб мос равишда 24- ва 29-ўринларга чиқиб олди.

Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Нукус давлат педагогика институти кабилар эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Шунингдек, ушбу соҳада Тошкент молия институти, Урганч давлат университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Андижон машинасозлик институти қуйи ўринларни эгаллади.

Ушбу соҳада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаол ҳаракат қилиб миллий рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети 12 ўриндан 6 ўринга кўтарилди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Мазкур соҳада Бухоро давлат тиббиёт институти ўтган йилги рейтингдаги 43-ўриндан юқорига кўтарилиб 16-ўринга чиқди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети сўнгги ўринларни эгаллашди.

Умумий рейтингда Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти етакчи ўринларни эгаллашди.

Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Андижон машинасозлик институти, Нукус давлат педагогика институти сўнгги ўринларни эгаллади.

Шу билан бирга, илмий салоҳияти бўйича Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат университети етакчи ўринларда.

Андижон машинасозлик институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Термиз давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти сўнгги ўринларни эгаллади.

Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМларда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчиларнинг сони бўйича Тошкент ахборот технологиялар университети, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент молия институтлари етакчилик қилмоқда. 15 та ОТМда бундай профессор-ўқитувчилар мавжуд эмас.

Энг кўп хорижий профессор-ўқитувчилар Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат шарқшунослик институтида фаолият олиб бормоқда.

Талабалар билими бўйича энг юқори натижаларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат аграр университети, Урганч давлат университети эгаллади.

Энг паст натижаларни Андижон давлат тиббиёт институти, Жиззах давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Нукус давлат педагогика институтлари кўрсатди.

Энг кўп иш берувчилар баҳосини тўплаган ОТМларга Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети, Тошкент давлат техника университети, Урганч давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент молия институти киради.

Иш берувчилар томонидан “Битирувчиларнинг билим даражаси ва амалий кўникмаси”га 72 фоиз, “ОТМнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик даражаси”га 65 фоиз, “Битирувчиларнинг келгусида ўсиш имкониятлари”га 75 фоиз, “ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига” 69 фоиз ижобий жавоб берилган. Шунингдек, 94 фоиз иш берувчилар келгусида миллий ОТМларимиз битирувчиларини ишга қабул қилишини билдирган.

Келгусида рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ОТМларни халқаро рейтингга киритиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунда миллий рейтингда дастлабки 10 таликка кирган ОТМлар орасидан келгусида дунё рейтингига киритиш мумкин бўлган ОТМлар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Рейтинг натижалари асосида маҳаллий ОТМлардан 5 тасиниQS, THE каби халқаро рейтинг агентликларининг рўйхатига киритиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш ҳақида ОЎМТВга таклиф берилади. Бу ўз ўрнида миллий ОТМларимизни дунё университетлари рейтингига чиқишига дастлабки қадам бўлиб хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Хитой цемент заводлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда

Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Бу ҳақда Axios интернет портали хабар берди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Эроннинг Исроилга бўлажак зарбаларида 2000 га яқин ракета учирилиши мумкин — Аl Arabiya

Эрон Исроил ҳудудига зарба беришни давом эттириш ниятида ва мамлакат аллақачон кўрилган чоралар билан чекланмайди, дея маълум қилди Fars агентлиги.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Агар Эрон Исроилга ҳужумларни тўхтатмаса, Эрон олов ичида қолади — Исроил мудофаа вазири

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Теҳронни огоҳлантириб, агар Эрон Исроилга ракета ҳужумларини давом эттирса, эронликлар жуда катта йўқотишларга учрашини айтди.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Трамп Эронни жиддий огоҳлантирди: "Бу ишни қила кўрманг..."

Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли Ўзбекистонда айрим рейслар бекор қилинди

Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.

Исроил Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита базасига зарба берди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Фуқаро О. А ҳам ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан фаолиятига чек қўйилган.

"АҚШ Исроил амалиёти Эрондаги ҳукуматни ўзгартиришга қаратилган бўлиши мумкин"

Трамп Исроилнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаб, ЦАХАЛ “дунёдаги энг яхши қуроллардан, яъни Америка қуролларидан” фойдаланганини таъкидлади.

Исроил Эроннинг Фордодаги ядровий объектига зарба берди

Исроил Эроннинг жавоб зарбаси жуда оғир бўлиши мумкинлигини тушунади, оқибатларни минималлаштиришга тайёрланмоқда, деди Исроил бош вазири.

Эроннинг яна бир юқори мартабали амалдори ўлдирилди

Генерал Қааний 2020 йилда АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди.

ЦАХАЛ бир қатор ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг ракета инфратузилмасига тегишли объектлар йўқ қилинганини маълум қилди

Ҳужум қилинган объектлардан бирида контейнер кўринишида ниқобланган ўзига хос учириш механизми жойлаштирилгани аниқланган.

Исроилнинг киберхужуми ортидан Эрон армияси “кўр, кар ва соқов” бўлиб қолган

Қайд этилишича, бўлинмалар ўртасидаги алоқа, рациялар, пейжерлар ва мобил телефонлар ҳам ишдан чиққан

Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг АҚШ ўз ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юбормоқда

Манбаларга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари USS Thomas Hudner эсминецини Шарқий Ўрта ер денгизи томон йўллаган.

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ўзининг Телеграм-каналида 1200 нафар ҳалок бўлган украиналиклар жасади қайтарилгани ҳақида эълон қилди.

Нетаньяху маъмурияти дунёни фалокатга тортаётгани хавотирли — Эрдоған

Туркия раҳбари халқаро ҳамжамиятни “глобал ва минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган Исроил бандитизмига чек қўйиш”га чақирди.

Ироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроил ҳаво ҳудудини бузганидан шикоят қилмоқда

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Исроилнинг Эронга қарши амалиёти қанча давом этади?

Исроил икки ҳафта давомида Эронда операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

Туркия Эрон, Ироқ, Сурия ва Иорданияга парвозларни бекор қилди

Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.

Трамп Исроилнинг ҳужумига юқори баҳо берди — ABC News

У ҳужумни “ажойиб” деб атади ва олдинда “ҳали кўп нарсалар бўлади” деб айтди.

Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши яраланди — Fars

The Wall Street Journal маълум қилишича, Исроил келаси 14 кун ичида Эронга янги ҳужумлар уюштириши мумкин.

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган.

Исфаҳон ва Фордо ядровий объектлари талафот кўрмади — МАГАТЭ

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.

Эронликлар кўчаларда: улар Исроилга қарши зарба беришни талаб қилишмоқда (ВИДЕО)

Минглаб Теҳрон ва бошқа Эрон шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқиб, Исроилнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди.

Исроил Эрон ҳудудида махфий дрон базасини яратган

Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳликка чақирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эҳтимолий ракета ҳужумлари муносабати билан огоҳликка чақирди.

Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан.

Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасидан чиқиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бунга МАГАТЭ томонидан Эронга қарши резолюция қабул қилиниши сабаб бўлиши мумкин.

Олтиариқда ерни ўзлаштирган фуқаро 1,2 млрд. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди

Мулклари "саёҳатга" отланганини кўрган Б.Ш.нинг кўзлари дарров "очилди" – 47.7 миллион сўм бир зумда топилди!

"Агар намойишчилар йўлни тўсиб, сизга таҳдид солса — уларни босиб кетинг"

Калифорния губернатори Рон Десантис норозилик намойишлари фонида ҳайдовчиларга шундай маслаҳат берди.

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

Биз Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа атрофида ҳимояни мувофиқлаштиришимиз зарур. Вашингтон аш-Шараанинг хавфсизлигидан хавотирда

Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Қайд этиш жоизки, бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолёти радарлардан қочиш имкониятига эга

Ҳиндистонда авиаҳалокат: 20 нафар тиббиёт талабалари жароҳат олди

Аввалроқ Ҳиндистон полицияси Air India самолёти шифокорлар ётоқхонаси биносига қулагани ҳақида хабар берган эди.

Telegram ва ФСБ: мессенжер чиндан ҳам хавфсизми?

OCCRP нашри томонидан олиб борилган суриштирув Telegram мессенжерининг хавфсизлиги борасида жиддий саволларни юзага чиқарди.

Трамп: Менимча, Путинга қанча аскар йўқотиши муҳим эмас

Эҳтимол, у бунга аҳамият бермаяпти, мен ҳам шундай ўйлай бошладим. У кўп аскар йўқотмоқда, худди Украина каби. Нима бўлишини кўрамиз.

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши янги қўмондонни қўллаб-қувватламоқда — юзлаб оилалар унинг ҳудудига кўчмоқда

Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.

Жанубий Африкада ёмон об-ҳаво туфайли камида 57 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Жанубий Африканинг кооператив бошқарув ва анъанавий ишлар вазири Велинкосси Хлабиса маълум қилиб, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шарқий Кейп провинциясида эканини қўшимча қилди.

Ҳиндистонда қулаб тушган самолётда камида 110 киши ҳалок бўлган — TimesNow телеканали

Аҳмадободдан Лондоннинг Гэтвик аэропортига парвоз қила туриб, врачлар учун ётоқхона устига қулаган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти саҳнида Ҳиндистоннинг 169, Британиянинг 53, Португалиянинг 7 ва Канаданинг 1 нафар фуқароси бўлган, деб ёзмоқда Reuters. Самолёт 2013 йилда ишлаб чиқарилган.

Уч мингдан зиёд автомобил ортилган кема ҳамон ёнмоқда

Тинч океанининг Аляска соҳилларига яқин қисмида бир ҳафтадан буён Morning Midas кемаси ёнишда давом этмоқда, деб хабар берди Carscoops.

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Самарқандда икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.

Австриядаги мактабда 10 кишини ўлдирган шахснинг уйидан портлаш уюштириш режалари топилди

Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.