Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда бир неча минг киши йиғилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг маъмурияти сиёсатига қарши намойишга чиқди.
NBC News телеканали хабар беришича, Вашингтонда режалаштирилган ҳарбий парад ва Америка етакчисининг туғилган куни муносабати билан мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Филаделфиядаги намойишда 14 мингга яқин одам иштирок этмоқда, юзлаб одамлар Вашингтон чеккасида Fox 5 телеканали бош қароргоҳи яқинидаги митингга тўпланишди.
"АҚШ президенти Дональд Трамп сиёсатига рози бўлмаган мингдан ортиқ одам Флоридадаги Мар-а-Лагодаги қароргоҳи томон юриш қилди”, — деб ёзади The Washington Post.
Намойишчилар қўлларида “Биз ҳукуматмиз”, “Тинчлик бу ҳукумат”, “Депортацияга йўқ”, “Эрон билан урушга йўқ” каби плакатларни ушлаб, “Демократия мана шундай кўринади”, “Трамп, кет!”, “Импичмент ҳозир” ва ҳоказо.
Америка матбуотининг ёзишича, намойишлар тинчгина давом этмоқда. Воқеа жойида кучайтирилган полиция бўлинмалари мавжуд, бироқ улар ҳозирча митингга аралашишмаяпти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.