Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди

Буни Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

Марказий банк биносида валюта амалиётларини ўтказишда шаффофликни таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги Марказий банк қарори юзасидан Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этди ва юқоридаги қарор юзасидан тушунтириш беради.

Марказий банк раиси жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинишини, жумладан Марказий банк банк назорати қўмитасининг валюта назоратига оид кечаги қарори ҳам бекор қилинганини маълум қилди.

"Банкларга шу мазмунда хат юборилган. Тўғри йўлдан адаштирмасин, бозордан қўймасин. Ортга қайтгулик қилмасин.
Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган.
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди",- дейди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!