Ўзбекистонда саратон касалликларини даволовчи терапевтик аппарат ихтиро қилинди

Статистик маълумотларга қараганда саратон хасталиги билан касаллинши бутун дунё бўйича йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Мутахассислар бу ҳодисани экологик вазиятнинг ёмонлашуви ва атроф-муҳитнинг инсон организмига салбий таъсири билан боғлашяпти. Олимларнинг фикрича саратон ўсмасининг ривожланишига аввало генетик мойиллик ва кимёвий моддаларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетаётганлиги экан. Шу боис олимларимиз ушбу хасталикни даволаш борасида тинимсиз изланишлар олиб боряпти. Аммо яратилаётган кашфиётлар саратон хасталиги билан касалланган беморларнинг ҳаётини бир мунча вақт узайтиришга хизмат қиляпти, холос. Бу эса кўпчиликнинг саратон хасталигига даво йўқ экан, деган хулосага келишига сабаб бўляпти. Аммо яқинда ўзбекистонлик олимларимиз томонидан ихтиро қилинган янги бир ускуна саратон хасталигини йўқ қилувчи мукобил воситалардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Тошкент шаҳридаги “IDEA IMPEX” илмий ишлаб чикариш корхонасида рахбари ва аппарат ихтрочиси Комил Исмоилович Рузиев билан қилган суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.
- Комил ака, ушбу қурилма ва унинг саратон хасталигини даволашдаги самарадорлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтсангиз.
- Ҳозирги пайтгача, кўпгина олимлар онкологик касалликларни радиотўлқинли усул билан даволашни қўллашга ҳаракат қилдилар. Бунда улар юқори, ўта юқори, ва анча баланд диапазон электрмагнит спектрини инфрақизил ва ультрабинафша тебранишларини ишлатдилар. Лекин буларнинг барчаси самарасиз бўлди. Бу барча электрмагнит спектри тебранишлар, тўпламга йиғиш ва инсон териси ўсмасининг маълум ҳудудларига юбориш орқали амалга оширилди. Чунки бунда тўлқин узунлиги жуда қисқа ва гипертермияни чақиришга қодир. Биз эса ўрта диапазон тебранишли оралиқ электромагнит спектри тўлқинлари таъсири йўли билан саратон кассаликларни бутунлай даволаш мумкинлигини кашф қилдик.
САРАТОНДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН
Лекин шу пайтгача кўпгина олимларимиз негадир онкологик касалликларни даволашда бу усулни самарасиз ҳисоблаб, электрмагнит спектрининг паст ва ўрта тебранишларини ҳеч ким ишлатмаган. Чунки ушбу тўлқинларни анча узун ва гипертермия самарасини ташкил этмайди, деб ҳисоблашган. Кўпгина тадқиқотчилар юқори интенсивли тебранишларни ҳужайра мутациясига таъсир қилишга қодир деб аниқлашган, ва уларни организмни емирадиган заҳарга қиёслашган. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, заҳарга қарши восита айнан шу заҳарнинг ўзидан олинади яъни даволашда ана шу заҳарнинг энг кам дозаларидан фойдаланилади. Биз ана шу назарияни исботлаш учун “ТОР” терапевтик аппаратини ишлаб чиқдик. У ташқи тебранувчи контурни маълум миқдордаги Герц тебраниш билан ўрта тебранишли радиотўлқин оралиғи таъсири орқали организмга юборилади яъни саратон ўсмасини йўқ қилиш учун. Энг хавфли ўсмалардан бири ҳисобланган саратон ўсмаси ўзгарган тўқима ҳужайраларининг назоратсиз ўсиши ҳисобланади. Ўсиш пайтида бу хавфли ўсма, организмнинг меъёрий фаолиятини бузади ва иммунитетнинг кескин пасайиб кетишига сабаб бўлади.
- Бугунги кунда саратон хасталигини даволашда асосан кимётерапия усулидан фойдаланиб келиняпти. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?
- Албатта, саратон хасталигини даволашнинг энг кўп тарқалган усуллари қуйидагилар ҳисобланади:
- Кимётерапия – ҳавфли ўсмаларни, кимётерапия агентларини инсон организмига киритиш йўли орқали даволаш учун қўлланилади, лекин бунда барча ўсмага қарши препаратлар кучли ҳужайра заҳарлари ёки токсинлар ҳисобланади.
- Нурли радиотерапия – тиббий тезлаткични фаол таъсирида, элементар заррачаларнинг ионлаштирилган оқимини ўсимта тўқимасига йўналтириб, радиация, бета, гамма нейтрон ёки протон нурланиш билан даволаш.
- Ген терапияси — хавфли ўсма ривожланишига генетик мойилликни тахмин қилиш мумкин бўлган шахсий тадқиқотларнинг натижалари бўйича инсонлар учун ишлаб чиқилган. Бу усул шунга асосланганки, ҳужайраларнинг ҳалок бўлишга мажбур қиладиган генларнинг ёки уларни кўпайишига тўсқинлик қиладиган касалнинг ўсмасига киритилади.
- Криоабляция – бу усул шикастланган тўқимани тўхтатиб қўйишга ва уни некроз ҳолатига ўтишга асосланади. Бунда туташ соғлом ҳужайралар ҳам талофот кўради.
- Юқори интенсив фокусланган ультратовуш шикастланган ҳужайраларни бузилишига мойиллашуви.
- Ангиостатик дорилар - уларнинг таъсири ўсмада капиллярлар ташкил бўлишига тўсқинлик қилишга қаратилган. Чунки мавжуд бўлиши ва ўсиши учун ўсмага қон оқими керак. Капиллярлар бузилишидан сўнг ўсма ҳалок бўлиши керак.
- Лазертерапия – бундай даволаш пайтида лазер нурини ёруғлик энергияси иссиқлик энергиясига трансформацияланади. Юқори ҳароратга мойил йўл саратон ҳужайраларини йўқ қилади.
ХАСТАЛИКНИ ДАВОЛАШДА ЭСКИ УСУЛЛАР САМАРАСИЗ
Илгари олтин стандарт ҳисобланган ушбу усуллар аслида ўта самарасиз. Чунки бундай усуллар ўсма хужайраларини йўқ қилишдан ташқари, инсон организми иммун тизимига улкан зарар келтиради, лекин даволашнинг бошқа альтернатив усуллари йўқлиги боис то ҳанузгача тиббиётда қўлланиб келинмоқда.
Ҳозирги пайтда кўпгина вакциналар ва препаратлар ишлаб чиқиляпти. Лекин тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, ушбу перепаратлар инсон организми учун кўпроқ зарар етказяпти.
Дунёнинг кўпгина олимлари иммун тизимининг функциясини тезкор реабилитация қилиш имконини берувчи янги препарат ва усулларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқдалар.
- Бугунги кунда саратон хасталигининг кундан-кунга ўсиш даражаси қай даражада деб ўйлайсиз?
- Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига кўра саратон дунёдаги асосий ўлимлар сабабларидан иккинчиси ҳисобланар экан. 2018 йилда дунёда ушбу касалликдан 9,6 миллион инсон ҳаётдан кўз юмди. Саратон дунёда деярли ҳар олтинчи ўлимга сабабчи бўляпти.
ТРИЛЛИОН МАБЛАҒЛАР КЕТЯПТИ
Саратон касаллигини даволаш учун кетган маблағлар ҳам анча юқори. 2010 йилда ушбу хасталик билан оғриган беморларни даволаш учун тахминан 1,16 триллион АҚШ долларига тенг маблағ сарф этилган.
- Ҳозирги кунда саратон хасталигининг энг кўп тарқалган туралир қайсилар?
- Ўпка (2,09 миллион ўлим ҳолатлари), кўкрак бези (2,09 миллион ўлим ҳолатлари), йўғон ва ингичка ичак (1,80 миллион ўлим ҳолатлари), простата бези (1,28 миллион ўлим ҳолатлари), тери (номеланом) (1,04 миллион ўлим ҳолатлари), ошқозон (1,03 миллион ўлим ҳолатлари) саратонлари бугунги кунда саратоннинг энг кўп тарқалган турлари ҳисобланади.
Сир эмаски, бизнинг мамлакатимизда ҳам бу кўрсатгич қувонарли эмас. Ўзбекистонда 100 мингдан зиёд онкологик касалликка чалинган беморлар рўйхатга олинганлиги, 2018 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Давлатнинг онкологик хизмати” оммавий-анжуманда хабар қилинган эди. Шундан кўриниб турибдики, ушбу касаллик ҳеч қандай замон ва макон танламаяпти.
САРАТОН ЎСМАСИ ТИРИК ОРГАНИЗМ
Аслида саратон ўсмаси – бу тирик организм. Агарда у ярадор қилинса, лекин ўлдирилмаса, тажовузкор бўлиб қолади ва инсонни тезроқ еб битиришга ҳаракат қилади. Афсуслар бўлсинки, дунё амалиётида саратонни даволаш ўсимтани ўлдиришга эмас, фақатгина яралашга қаратилган. Аммо олимларимиз бир сония бўлсин бу борадаги изланишлардан тўхтаганлари йўқ. Ҳозирда онкологик касалликларни даволашнинг янги инновацион йўллари устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бизнинг “ТОР” ускунамиз ҳам ана шу изланишларнинг бир дебочаси бўлди десам адашмаган бўламан.
- Ушбу ускунани дастлаб қандай синовдан ўтказдингиз ва бугунги кунда “ТОР” дан даво топаётганлар неча фоизни ташкил этяпти?
- Дастлаб ушбу ускунани ҳайвонларда тадқиқот ўтказишга расман рухсат олганимиздан сўнг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Махсус Онкология ва Радиология илмий амалий тиббий Маркази базасида тадқиқотлар ўтказиш учун шартнома туздик. Тадқиқот ўтказишда 20 та оқ рангли каламушлар танлаб олинди ва улар стандарт шароитларда пластмасса қафасларда (ҳар бир қафасда қафасда 5 донадан) сақланди. Натижалари эса жуда қизиқ бўлди. 2018 йилнинг бошида каламушлар, “ТОР – Технология Оперативной Реабилитации” генерацияланадиган терапевтик ускунада 30 минутдан 7 кун давомида ўрта тебранишли 350 000 Герц электрмагнит майдони таъсирига учратилди ва орадан бир ой ўтгач уларга Уокер ўсма штамми трансплантация қилинди. Ҳар куни икки гуруҳга бўлинган каламушларнинг ҳолати ўрганиб борилди. 5 кун давомида икки гуруҳда ўсма ўсиши кузатилди. 10.02.2018 й. дан олдиндан “ТОР” таъсири ўтказилган ҳайвонлар гуруҳида ўсманинг камайиши, ўсма булган жойда струп пайдо бўлиши кузатилган. Назорат ҳайвонларида, яъни таъсир утказилмаган ўсмани ўсиши давом этди ва 15.02.2018 й. га барча ҳайвонлар ҳалок бўлди.
УСКУНА САРАТОНДАН БУТКУЛ ХАЛОС ЭТАДИ
Тадқиқот гуруҳи ҳайвонларида ўсма ташкил бўлган жойда чандиқ пайдо бўлган ва соч қопламаси тикланган. Барча ҳайвонлар яшаб қолди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ушбу терапевтик ускуна организмнинг кўникма реакцияларини кучайтириб, иммуномодуляцияланган таъсирга эга, бунда организмга салбий таъсирлар аниқланмаган.
Усулни ўзига хослиги шундаки, “ТОР” ускуна генерациялайдиган ўзгарувчан майдонни - ўртача тебраниш амплитудаси модуляцияси, “Уоккер” имплантацияланган ўсмаси билан каламушларни ўсма хужайраларига ва тўқималарига таъсири ҳужайраларни оммавий ҳалок бўлишини чақирмайди. Лекин трансформирланган ҳужайраларни “апоптозини” ва ҳужайраларнинг иммунокомпетент пролиферациясига индукциялайди.
- Бугунги кунда ушбу ускуна онкологик касалликларни даволашда қўлланилаяптими?
- Албатта, ҳозирда Республика онкология маркази Тошкент шахар филиали билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Яъни иммунномодулятор сифатида даволашда “ТОР”ускунамиздан самарали фойдаланяпмиз. Натижалар жуда яхши. Ҳатто хасталикнинг энг охирги босқичларини бошидан ўтказаётган беморлар ҳам ускунамиздан фойдаланиб бутунлай дарддан фориғ бўлиш арафасида. Ушбу ускунадан нафақат, саратон хасталиги балки инсон ҳаёти учун хавф солаётган бошқа ҳар қандай касалликни даволашда ҳам кенг фойдаланса бўлади. Масалан, ўзимнинг иш тажрибамда бу каби ҳолатлар жуда кўп кузатилди. 60 ёшдаги бир аёлнинг ускуна туфайли бошқа касаллари ҳам тузалиб кетди. Ёшлиги нимадир сабаб бўлиб онахон кар ва соқов бўлиб қолган экан. Ускунамиздан фойдаланиб бўлгач шу онахон гапира бошлади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо энг муҳими, бугун инсоният ҳаётига хавф солиб турган саратон хасталигига Аллох насиб килса даво топдик.
- Суҳбатингиз учун ташаккур.
Суҳбатдош Гулруҳ ЁРМАТОВА