Ўзбекистонда пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Ўзбекистонда пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Эндиликда фуқаролар пенсияни тўхтатиб туриш учун онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

Ҳукуматнинг 2022 йил 13 октябрдаги қарорига асосан, пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди,—дея хабар берди Пенсия жамғармаси.

Янги тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

  • давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этиш мумкин;
  • давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади;
  • давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!