Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади

Jurabek Laboratories фармацевтика компанияси Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Газета.uz»га маркетинг ва сотиш бўлими бошлиғи Азиз Соипов маълум қилди.

Унга кўра, дори октябрь ойида ички бозорга чиқади. Унинг аниқлик киритишича, вакцинанинг намуналари Россиянинг Миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказига ҳамда маҳаллий Экспертиза ва стандартлаштириш давлат марказига юборилган.

«Вакцинани қуйиш аллақачон бошланган. Биз ҳар бир серияни текширувдан ўтказиш учун Россияга юборамиз. Таҳлиллар тахминан уч ҳафта давом этади. Россияда ва [маҳаллий] давлат маркази лабораториясида параллель назорат мавжуд», — деди Азиз Соипов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    D.Isakov
    Kompot bòlar ekanda organizimizda xitoyniki b.n