Ўзбекистонда ҳозиргина зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда ҳозиргина зилзила содир бўлди

Тошкентда 15 сентябрь куни соат 00:11 да ерости силкинишлари сезилди. Ер қимирлаши бир неча сония давом этди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила Тошкентдан 40 км шимолий-ғарбда Қозоғистон ҳудудида кузатилган. Эпицентрда унинг магнитудаси 3,2 га тенг бўлган, ўчоғи 5 км чуқурликда жойлашган. Марказ ахборотида Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи неча балл бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!